Самарқанд вилояти Ургут туманидаги ташкилотларнинг 50 дан ортиқ буйруқ лойиҳалари қонунчиликка мувофиқ эмаслиги аниқланди. Ургут туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳозирги кунда 12 та давлат органи ва ташкилотига юридик хизмат кўрсатиб келади. Яъни, улар томонидан тақдим қилинган юридик тусдаги ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, тегишли тартибда ҳуқуқий хулосалар беради.

Марказ раҳбари Маъмур Жумановнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 30 май ҳолатига давлат ташкилотлари томонидан марказга жами 4065 та ҳужжатлар, яъни 2775 та буйруқ ва 1260 та шартнома тақдим қилинган. шундан, 501 ҳолатда тақдим этилган ҳужжатларда хато камчиликлар бўлганлиги сабабли рад этилиб, давлат ташкилотига қайтарилган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган ҳолда ҳуқуқий хулосалар берилган. 59 ҳолатда тақдим қилинган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли уларга салбий хулосалар берилган. Масалан, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 2021 йил 21 декабрь куни патронаж ҳамшира Ш.Сатторовага 2021 йил 17 декабрь туғилган фарзанди Ш.Дўстмуродовнинг икки ёшга тўлгунга қадар Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан 2021 йилнинг 15 декабридан икки йиллик бола парваришлаш таътили бериш бўйича буйруқ лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза хулосаси олиш учун марказга тақдим қилинган. 

Ўрганиш давомида бирлашманинг патронаж ҳамшираси Сатторова Шаҳло Ўткир қизи айни вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганлиги аниқланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 234-моддасига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади. Ургут туман тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамширасининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати 2022 йил 10 февралда тугаши сабабли, мазкур буйруқ лойиҳасига қонун ҳужжатига мувофиқ эмас, деб хулоса берилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 210-сонли буйруғига асосан Ургут туман халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари Ш.Саидқуловга Ургут туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажариш юклатилган. Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 сентябрда 177-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида” ги низомнинг 3.2-бандида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш юқори турувчи органнинг қарори (буйруғи) билан амалга оширилиши алоҳида белгиланган. 

Ургут туман халқ таълими бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга тақдим этилган буйруқ лойиҳасида эса шу йилнинг 1 февралида бўлимнинг маънавий-ахлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари Ш.Саитқуловни бир ойлик маош миқдорида моддий рағбатлантириш қайд қилинган. Буйруқ лойиҳаси ушбу низом талабларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли, қонунчилик ҳужжатига мувофиқ эмас, деб топилган. 

Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. 

Мансур Ҳасанов, 
Самарқанд адлия бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар ўзини ўзи мукофотлаши мумкинми?