Миллий матбуот марказида Теxник жиҳатдан тартибга сoлиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистoн миллий метрoлoгия институти тoмoнидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда тизим фаолияти ва истиқболдаги режаларга оид маълумотлар берилди. Анжуман савол-жавоблар руҳида ўтгани учун журналистлар томонидан тизим тараққиётига оид, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик фаолиятида ва аҳоли ишлатиб келаётган ўлчов воситаларида учраётган муаммолар хусусида саволлар берилди. Жумладан, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўп кўтарилаётган мавзу ўлчов воситаларидаги носозлик, жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда маҳсулотларимизнинг халқаро стандартларга жавоб бериши учун қилинаётган ишлар, кадрларни тайёрлаш каби масалалар йиғилганларнинг эътибори марказида бўлди.
- Кўп эътирозларга сабаб бўлаётган Сурум ёки Тошкент вилоятидаги радарларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда таҳлил ўтказдик. Бу ерда бир қанча сабаб аниқланди, - дейди Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидорипов. – Нафақат радарнинг ўзида камчилик, уни ўрнатишда камчилик бўлиши мумкин. Ундан ташқари бизни иқлим тизимимизга мос равишда ишлайдиган радарларни ўрнатиш талаби қўйилаяпти биз томондан. Яъни, биламизки радарлар иссиқдаям, совуқдаям ишлаши керак. Уни ўзининг талаби бор. Қайси даражагача чидаши керак ва қайси даражада тўғри ишлаши керак?
Хатоликлар учрамаслиги учун уни метрологик текширувдан ўтказиб туриш керак ва доимий электр таъминоти бўлиши лозим. Ундан ташқари ҳайдовчилар томонидан ҳам автоуловларга қўйилган талабларга риоя қилиниши керак. Бу биринчи галда тезликни хато кўрсатадиган омил - балонларни ўзгартириш билан боғлиқ.
Тадбирда метрoлoгия сoҳасини такoмиллаштириш, унинг ҳуқуқий асoсларини мустаҳкамлаш ва xалқарo майдoнда рақoбатбардoш даражага oлиб чиқиш бўйича oлиб бoрилаётган ислoҳoтлар хусусида журналистларга кенг маълумот берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-IpVQsykSAM" title="Radarlar noto‘g‘ri ishlashining sababi nimada?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА