Ижодкорнинг фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланиб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари хамда “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.

Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллудининг 60 йиллиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлимининг "Эслашарлар бир кун келиб бизларни ҳам" деб номланган ҳисобот концерти бўлди. 
 
Кенг жамотчилик, хоразмча қўшиқ ва оҳанг шайдолари иштирокидаги тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров, Тўлқин Жабборов, Равшанбек Матёқубов, Зарифбой Азизов, Ниҳол мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлими санъаткорлари хоразмча лутф ва назокат билан қўшиқ куйлади. Хоразм мумтоз куйлари, нодир бахшичилик дурдоналарию халқона оҳанглар сингдирилган, бугунги кун нафаси, бунёдкорлик руҳи уфуриб турган куй-қўшиқларгача ижро этилди. Мухлислар рақсга тушди, саҳналаштирилган концерт дастурини мароқ билан томоша қилди. 

2.JPG
 
Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган. 
 
Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритди. “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилди. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи. Р.Қурбонов бугунги кунда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритмоқда. 
— Яхши ният қилган кишининг муроди хосил бўларкан, — деди Раҳматжон Қурбонов. — Мана бугун ёруғ юз билан яна эл хизматидамиз. Устозлар санъаткор халқнинг энг содиқ хизматкори, дерди. Санъат аҳлининг вазифаси ҳар қандай шароитда ўз ижоди орқали кишига улуғ ҳислар, ёрқин туйғулар борлигини эслатиб туришдан иборат. Айрим сабаблар туфайли 15 йил шу саҳнага чиқиш бизга насиб этмади. Президентимиз ташаббуси билан Хоразмдаги филармония қайта тикланди. Ҳозир шу азиз даргоҳда фаолият юритиб, шогирдларга сабоқ бериб турганимиздан бошимиз осмонда.  
— Раҳматжон Қурбонов бағрикенг, меҳрибон инсон, — деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров. — Устоздан санъатни қадрлашни, соҳага улуғ назар билан қарашни ўрганганмиз.Устознинг айтганларига амал қилиб кам бўлмаяпмиз. 

3.JPG

Тантанали кечада тадбир иштирокчиларига Раҳматжон Қурбоновнинг болалик ва ёшлик йиллари, таниқли санъаткорлар билан ҳамкорликдаги эзгу ишлари, ижодий фаолияти акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Тадбир якунида Р.Қурбонов ижросидаги қўшиқлар тингланди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳматжон Қурбонов 60 ёшда