Рағбат изланишга ундайди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Шоймон бобо” фермер хўжалиги 164 гектар умумий ер майдонига эга. Кейинги уч йилда хўжаликнинг пахта ва ғалладан ялпи даромади 1 миллиард 206 миллион, соф фойдаси 630 миллион сўмни ташкил этди.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Шоймон бобо” фермер хўжалиги 164 гектар умумий ер майдонига эга. Кейинги уч йилда хўжаликнинг пахта ва ғалладан ялпи даромади 1 миллиард 206 миллион, соф фойдаси 630 миллион сўмни ташкил этди. Даромад ҳисобидан хўжалик аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланиб, турли хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.37 нафар киши доимий ва 70 нафардан зиёд киши мавсумий иш билан таъминланган хўжаликда қорамол, қўй, туя, йилқи, асалари парвариши ҳам йўлга қўйилган.
- Президентимиз фармонига мувофиқ, 2010 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим камтарона меҳнатларимга берилган юксак баҳо, деб биламан, - дейди хўжалик раҳбари Йўлдош Шоймонов. - Бундай эътибор бизни янада изланишга ундайди.