Тошкент вилоятининг Пискент туманида Қуюн номи билан аталадиган қадимги ёдгорлик мавжуд. Ушбу ёдгорликда 2017 йилдан буён қазишма ишлари олиб борилади. Пандемия даврида қазишма ишлари бироз муддат тўхтатилиб, яна қайта тикланди.

Археологларнинг айтишича, Қуюн ёдгорлиги 3 қисмга Шарқий, Марказий, Ғарбий қисмларга бўлинади. Шарқий қисм аллақачон бузилиб кетган. Ғарбий қисм ўрта асрларга, бронза даврига оид қисми Марказий қисм ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказининг “Ипак йўли археологияси” бўлими катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Саида Илёсова, тарих фанлари бўйича фалсафа докторлари Раҳмонали Муродалиев ҳамда Елена Гордеевалар иштирокида марказий қисмда янги қазишма ишлари амалга оширилди. 

Изланишлар давомида Бурганли маданиятига оид кўплаб археологик артефактлар қўлга киритилди. Саида Илёсова бошчилигида олиб борилган тадқиқотларга кўра, ёдгорликдан қадимги металлурглар томонидан металл қолдиқлари ва маъданни майдалашда қўлланилган тош болға топилган. 

Бу топилмалар эрамиздан олдинги 13-14 асрларга тегишли бўлиб, олимлар айнан ўша ҳудудда қадимги металга биринчи ишлов бериш устахонаси бўлиши мумкин, деган тахминда. 

Изланишлар яна давом эттирилади. 

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуюн ёдгорлигидан янги топилмалар аниқланмоқда