Бугунги кунда юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Хусусан, қуёш панеллари ўрнатиб, ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали даромад топаётган фуқаролар сони тобора кўпаймоқда.

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Алишер Эркабоев шундай ташаббускор фуқаролардан бири. У бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида Бахмал маҳалласидаги ерга 49 киловатт, Зарбдор маҳалласидаги хонадонига эса 35 киловатт - жами 86 киловатт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатди. Натижада у фақатгина май ойида 12 миллион 500 минг сўмлик ортиқча электр энергиясини миллий тармоққа сотиб, қўшимча даромад олди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Алишер Эркабоев – жарроҳ. У Президентимизнинг энергия тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган қарорларини ўқиб, унда белгиланган имтиёзлардан илҳомланган ҳолда бу ташаббусни амалга оширди. Бу эса ўз натижасини тез орада кўрсатди.

– Бундай истиқболли лойиҳани амалга оширганимдан хурсандман. Эндиликда нафақат уйимда электр таъминоти барқарор, балки ортган энергияни сотиш орқали турмуш тарзимни янада яхшилаш имкониятига эгаман,–  дейди Алишер Эркабоев.

Қизиғи шундаки, унинг акаси ҳам шу тажрибадан илҳомланиб, 50 киловатт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишларини бошлаб юборган.

Айни пайтда вилоятнинг турли туманларида шундай ташаббусни қўллаб-қувватлаётган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Қуёш панелларидан фойдаланиш нафақат иқтисодий жиҳатдан манфаатли, балки экологик жиҳатдан  тоза ва барқарор ҳисобланади.

Мутахассислар таъкидлашича, қуёш энергиясидан фойдаланиш фуқароларга узоқ муддатли ва барқарор  даромад манбаини тақдим этади. Бундай технологияларни кенг жорий этиш нафақат энергетика соҳасидаги юкни енгиллаштиради, балки аҳолининг иқтисодий барқарорлигига ҳам катта ҳисса қўшади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёшдан даромад олмоқда