Ёз фаслида чанқоқни босиш учун турли хил салқин ичимликларга мурожаат қилиш одатий ҳол. Айниқса, газли сувлар, рангли ичимликлар ва энергетик маҳсулотлар бу мавсумда кенг истеъмол қилинади. Аммо савдо нуқталарида, айниқса йўл четларида, қуёш нури остида сақланаётган бу каби маҳсулотлар ортида жиддий хавфлар яширинганини кўпчилик англаб етмайди.

Салқин ичимликлар одатда пластик идишларда қадоқланади. Бундай маҳсулотларни 2–18 даража ҳароратда, қуёш нуридан йироқ, ҳавоси салқин ва намлик даражаси 75 фоиздан ошмайдиган шароитда сақлаш талаб этилади. Аммо амалда бу талаблар кўпинча инобатга олинмайди — ичимликлар эрталабдан кечгача очиқ ҳавода, тўғридан тўғри қуёш остида туриши кузатилади.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё вилояти бўлимининг бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ҳамширалар Ассоциацияси вилоят бўлими раиси Тожихон Ғаффорованинг таъкидлашича, бундай ҳолатда пластик идишлардан турли хавфли кимёвий бирикмалар, жумладан, бисфенол А, формальдегид, фталат ва стирол моддалари ажралиб, ичимлик таркибига ўтиши мумкин. Бу моддалар инсон организмига кириб, асаб, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш ва гормонал тизимлар фаолиятини издан чиқаради. Қолаверса, уларнинг узоқ муддатли таъсири онкологик касалликларнинг ривожланишига ҳам туртки бериши эҳтимоли бор.  Айниқса, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва кекса ёшдаги инсонлар бундай кимёвий моддаларга нисбатан жуда сезувчан бўлади. Шу боис, уларнинг саломатлигига жиддий эътибор қаратиш зарур.

Газли ва рангли ичимликларда, айниқса қуёшда сақланганда, таркибидаги сунъий қўшимчалар, ранг берувчи моддалар ва консервантлар физик-кимёвий ўзгаришларга учраб, организмда аллергик реакциялар, ички органларга ортиқча юклама, болаларда эса гиперфаоллик ва диққат етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, энергетик ичимликлар таркибидаги кофеин организмдаги суюқликни ушлаб туриш ўрнига, уни тезда чиқариб юборади. Бу эса сувсизланиш, қон босимининг тушиши, бош оғриғи, тез чарчаш ва умумий ҳолсизликка олиб келади.

Ичимликларнинг санитар талабларга риоя этилмаган ҳолда, очиқ ҳавода сақланиши орқали турли юқумли касалликлар — дизентерия, сальмонеллёз, ичак таёқчаси каби инфекцияларни юқтириш хавфи ҳам юзага келади. Идишлар ифлос, қопқоғи очилган ёки маҳсулотнинг сақлаш муддати номаълум бўлса, бундай ичимликлар жуда хавфли ҳисобланади.

Мутасаддиларнинг фикрича, бундай ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш учун энг тўғри ечим уйда тайёрланган, табиий ичимликлардан фойдаланишдир. Совутилган кўк чой, лимонли сув, узум, олма, тарвуз ёки бошқа мевалардан тайёрланган шарбатлар, шунингдек, оддий тоза ичимлик суви ёз фасли учун ҳам фойдали, ҳам хавфсиз танловдир.

Қуёшда қизиган ичимликлар қанчалик салқин туюлмасин, улар ортидаги кимёвий хавфлар ва юқумли касалликлар билан боғлиқ таҳдидлар саломатликка бефарқ бўлмасликни талаб этади. Шу боис, ҳар қандай ичимликни танлар экансиз, унинг сақлаш шароити, идиш ҳолати ва санитария талабларига риоя этилгани ҳақида ўйлаб кўринг. Чунки соғлик — энг катта бойлигимиз.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёшда қизиган ичимлик — заҳарми?