Ислоҳот

Дўкондор Абдуғаффор ака шаҳар четидан намунавий лойиҳада қурилган ҳовлилардан бирини сотиб олди. Нима бўлса бўлди, одамлар билмасдан гапираверади, деди ўзига ўзи.

Аслида, аввалига, ўзининг ҳам кўнгли чопмаган эди бу ишга. Бошпана ипотека кредитига берилгани учун харидор бўлди. Таваккал қилди.

Уй тўйи бўлди. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ келди. Ҳаммаси яхши ўтди, лекин баъзиларнинг фикри мезбоннинг дилини ғашлади.

...Ҳокимиятдагилар дўкондорнинг пули кўплигини билади, мажбурлаб шу уйни олдирди, дейишди меҳмонлар бир-бирига. Оқар сув келмайдиган, унуми йўқ ердан уй қурилганини айтиб пичирлашди. Яна кимдир ўлгунча кредит тўларкансизда, Абдуғаффор бой деворди.

Тўғри, бир пайтлар аҳолиси унча кўп бўлмаган қишлоқнинг четроғидан қулай жойни эгаллаб, уй кўтариш одатий ҳол эди. Кейинчалик, бир ҳовлида кўп оила бўлиб яшайдиганларга уй-жой учун ер участкалари ҳам тарқатилган. Ўша даврларни кўрганлар қандай ўйласин, ахир?

Вақт ҳукм ўқийди. Бугун ҳар қандай табиий ресурсдан тежаб, самарали фойдаланиш давр талаби саналади. Орадан кўп ўтмади, бугун ипотека кредитига уй-жой олиш ватан ичра ватанли бўлишнинг энг қулай йўллардан бири эканини замоннинг ўзи кўрсатди.

Катта ўзгаришнинг ҳаётга сингиши осон бўлмайди. Гарчи у яшаш тарзимизга қулайлик яратиш учун жорий қилинаётган бўлса ҳам.

Ижтимоий тармоқларда қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга субсидия берилади, бир қатор солиқлардан озод этилади мазмунидаги мақолаларга бир ёқлама фикр билдирганларга ҳам кўзимиз тушди. Ҳали фойдаланиб кўрмасдан қуёш панеллари самарасиз, беҳуда маблағ сарфлаш, деб ваҳима қилгувчилар ҳам учрамоқда.

Фикрлар хилма-хиллиги табиий, лекин бу ташаббус энергия таъминотини яхшилашда энг самарали ечимлардан бири эканини тушунишимиз керак.

Мамлакатимизга ўтган қиш мавсуми бошқа йиллардагига нисбатан анча совуқ келди. Бу электр энергияси билан боғлиқ ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни яққол юзага чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди.

Қарорда қатор тармоқларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Қуйида ушбу ҳужжатнинг 15-банди – 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастурини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритамиз.

Дастур бўйича 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режаси тасдиқланди. Бу борада жойларда ишлар бошлаб юборилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш оммалашмоқда

Жойларда яшил энергетикага ўтиш ишлари оммалашмоқда. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Авайхон маҳалласида бир қатор давлат идораси ва хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилди.

– Қуёш панеллари ўрнатадиган мутахассислардан унинг афзалликларини сўрадим, батафсил тушунтиришди, – дейди авайхонлик пенсионер Нурмирза Хўжааҳмедов. – Қайсидир давлат идорасига бормадим, рухсат сўраб сарсон бўлмадим. Ҳаммаси жуда осон экан, тез ўрнатиб кетишди. Ҳозир 5 киловаттдан электр беряпти. Ўзимиздан ортса қўни-қўшнига, давлатга берамиз. Қарор билан танишдик, ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 минг сўмдан субсидия ажратилади дейилибди. Бу ерда ортиқча энергияни сотиш имкони борлигини, қўшимча даромад олиш мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда. Аҳолига ҳам, давлатга ҳам фойдали бўладиган бу ташаббус кенг оммалашиши тарафдоримиз.

“Авайхон” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида ҳам қуёшдан олинаётган электр энергиясидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бу ерга қуввати 6 киловаттлик қуёш панели ўрнатилди.

Қуёш панеллари ўрнатиш борасидаги ишлар кўлами Фарғона вилоятида ҳам кенгайиб бормоқда. Хусусан, Сўх туманидаги бир қанча кам таъминланган оилалар, ижтимоий дафтарда турувчи аҳоли вакиллари хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиб берилди.

Бугунги кунда «Сўх» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Иродахон Нарзидинова ҳамда Умияхон Ҳамидовалар яшаётган хонадонлар қуёшдан олинган энергиядан фойдаланмоқда.

Шу ўринда ҳудудларда кўплаб ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотларда қайта тикланувчи, муқобил энергиядан фойдаланиш ишлари кетаётгани ҳақида ҳам қисқача тўхталиш ўринли.

“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиаллари биноларига 5-10 киловаттлик қуёш панеллари ўрнатиш ишлари изчил давом этмоқда. Ушбу банкнинг Ҳазорасп, Шовот, Янгиариқ ва Хонқа филиалларида муқобил энергиядан фойдаланиш йўлга қўйиб бўлинган.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун кимга мурожаат қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ташкил этилган. Ушбу жамғарма томонидан www.energymarket.uz сайти фаолияти йўлга қўйилди. Платформа аҳолига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олишда компенсация ажратиш ва муддатли тўлов қилиш имкониятини яратиб беради.

Веб-ресурс жуда оддий, фойдаланишга қулай шаклда тайёрланган. У ерда бир қанча компаниялар ўз хизматларини таклиф қилади. Сайтга кириб бирор маъқул корхона танланиб, ариза қолдирилади. Бу жуда осон жараён. Сайт ўтган йилнинг октябрь ойида ишга туширилган. Ўтган даврда тизим орқали фуқаролардан 64 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги ариза келиб тушган.

– Фуқаро сайт орқали ариза қолдирганидан сўнг, ҳужжатларда камчилик бўлмаса, ходимлар бориб жойини, ўрнатилиш шароитларини ўрганади, – дейди қуёш панелларини ўрнатувчи корхоналардан бирининг мутахассиси Авазбек Дўстмуҳаммедов. – Бир ҳафтада ичида барча хизматлар кўрсатиб бўлинади. Ҳозирги пайтда биз каби кўплаб корхоналар хонадонларга бошланғич тўловсиз, фоизсиз, узоқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш асосида 1 киловаттдан 5 киловаттгача бўлган қуёш панелларини ўрнатиб бермоқда. Масалан, бизнинг корхона ўрнатган панелларга бир йил давомида бепул сервис хизмати кўрсатамиз.

Бундан ташқари, “Қуёшли хонадон” дастури бўйича маҳаллаларга қуёш панелларини ўрнатувчи корхоналарнинг мутахассислари бириктирилмоқда. Аҳоли вакиллари ўзлари яшаётган маҳалла идорасига бориб, мутахассис билан боғланиш имконига эга.

5 киловаттлик қуёш панелининг имкониятлари

Хонадоним унча катта эмас, неча киловаттлик қуёш панели ўрнатсам бўлади? Мақолани ўқиш жараёнида кўпчиликда шу савол туғилган бўлса ажаб эмас.

– Оиламизда беш кишимиз, – дейди пастдарғомлик Абдуҳалим Каримов. – Уйга ўтган йили ноябрь ойида 5 киловаттлик қуёш панели ўрнатгандик. Бугун электр энергияси билан боғлиқ муаммомиз йўқ. Олдин ҳар ой 150-200 минг сўм электр учун харажат қилар эдик. Ҳозир бу тўлов қилинмаяпти. Беш киловаттли қуёш панели бир нечта хонанинг чироқлари, битта телевизор, кондиционер ва музлаткични ишлатиш учун бемалол етарли бўлмоқда. Ортиқча киловаттларни сотамиз, албатта.

Юқорида таъкидланганидек, қуёш панелидан олинаётган ортиқча электрнинг кафолатли харидори давлат. Бу борадаги олди-сотди тартиби автоматлаштирилади. Хонадонга ўрнатилган электрон ҳисоблагич “Солиқ” мобиль иловасига интеграция қилинади. Ҳар ой ўтган ойнинг субсидияси фуқаронинг пластик картасига тушириб берилади.

Хориж тажрибасида исботланган натижа

Сўзимиз бошида одамлар турмуш тарзини яхшилашга қаратилган йирик ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши осон кечмаслиги ҳақида таъкидлаган эдик.

Бугун дунёнинг кўплаб ривожланган ўлкалари электр энергияси ишлаб чиқаришда айнан қуёшдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда сўз борганда, электр тармоғида қайта тикланадиган энергиянинг улуши ўсиб бориши бўйича жаҳонда етакчи давлат – Жанубий Корея тажрибасига тўхталиш лозим.

Маълумотларга кўра, Сеул “Қуёш шаҳри – 2022” лойиҳасига давлат инвестицияси ҳисобидан жуда катта маблағ ажратган.

Бу шаҳар йирик иморатларининг нафақат томи, балки деворларига қуёш панелларини ўрнатиш чоралари кўрилди. Шаҳарда қуёш электр станциялари энергияси учун махсус тўлов тарифи жорий этилди. Бунинг ёрдамида панел ўрнатган аҳоли энди нафақат электр энергияси учун тўлов маблағини тежаш, балки ортиқча электр энергиясини сотишдан ҳам даромад ола бошлади.

Ўзбекистон – қуёшли замин. Истеъмолчига сифатли ва ҳамёнбоп қуёш панеллари етказиб бериш ҳамда бу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар белгиланганидек давом этар экан, соҳада кутилган натижага, албатта, эришилади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панеллари: хайрли ташаббусдан асоссиз ваҳималаргача