Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳозирга қадар ташкилот ва муассасалар биноларига 26 та, эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига 39 та қуёш панеллари ўрнатилди.

Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси биносига соатига 14 кВт электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 25 дона қуёш панели ўрнатилди. Бундан ташқари туман марказидан олис ҳудудларда жойлашган 51, 52, 53- оилавий поликлиникалар, Дўрман, Бухоро, Ваҳим, Мироб, Янги турмуш оилавий шифокор пунктлари ҳамда Шўработ ва Дарғабоғи маҳалла тиббиёт пунктларига ҳам соатига 5 кВт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қуёш панеллари ўрнатилди.
Зариф Комилов, ЎзА