Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича яхши тажриба эга. Масалан, Германияда электр энергиясини ишлаб чиқаришда асосан “яшил” манбаларга таянилади. Қолаверса, Япония, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда ҳам бу масалада яхши натижаларга эришилган.

Хўш, Вьетнам ҳукумати “яшил” манбаларни амалиётга татбиқ этишда қандай ислоҳотларни амалга оширди?  

Бу савол юзасидан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими Рустамжон Жумаматов қуйидагиларни гапириб берди.  

–Энергетика соҳасини ривожлантириш ва унинг имкониятларини кенгайтириш ҳар бир давлатнинг муҳим ислоҳоти ҳисобланади, – деди Р.Жумаматов. – Негаки, иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бу тизимнинг равнақи мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўта муҳимдир.  

Ўз навбатида, углеводород ресурсларининг муқобили бўлган “яшил” манбаларни татбиқ этиш Ўзбекистон учун долзарб масалага айланмоқда. Шундан келиб чиқиб, ПМТИ мутахассислари энергетика тизимини ислоҳ қилиш борасида ривожланган ва ривожланаётган давлатлар тажрибасини ўрганмоқда ва таҳлил қилмоқда. Бу таҳлиллар эса мамлакатимиз энергетика тизими равнақида катта роль ўйнайди.  

Яқинда олимларимиз Вьетнам ва бошқа мамлакатларда амалга оширилган ишларни ўрганди. 2017 йилда Вьетнам энергетика секторида электр энергиясини ишлаб чиқаришда қуёш энергиясидан деярли фойдаланилмас эди. Вьетнам ҳукумати ислоҳотлар жараёнида ушбу секторни йирик қуёш фермалари томонидан ишлаб чиқарилган энергияни юқори нархда (1 киловатт соати учун 9 цент) сотиб олиш орқали қўллаб-қувватлади.  

Натижада 2019 йилга келиб, қуёш энергиясидан режада кутилган 850 МВт қувват ўрнига 5 ГВтга тенг электр энергияси ишлаб чиқарилди. Вьетнамда қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасидаги ислоҳотлар муаммосиз кечмади. Деярли барча янги объектлар мамлакатнинг қуёшли жануби-шарқий қисмида жойлашганлиги, маҳаллий тармоқда ортиқча зўриқишни келтириб чиқарди. Вьетнам электр энергияси корхонаси баъзан ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олишда муаммоларга дуч келди.  

2020 йилда Вьетнамда электр энергиясининг деярли чорак қисми қуёш панеллари воситасида ишлаб чиқарилди. Ушбу даврга келиб, мамлакатда 9,3 ГВт қувватга эга бўлган юз мингдан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилган эди. Бу кўмирда ишлайдиган қарийб олтита электр станциясининг қувватига тенг.  

Вьетнамнинг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланадиган энергетика секторига инвестицияларни жалб этиш жуда муваффақиятли бўлди. Масалан, 2021 йилда қуёш энергиясидан олинадиган қувват 17,6 ГВтга етди. Атроф-муҳитга ўртача 14 минг тонна карбон диоксиди чиқиб кетишининг олди олинди. Бутунжаҳон кўмир ассоциацияси маълумотларига кўра, энг замонавий кўмир электр станциялари ҳам бир ГВт/соат энергия олиш учун 800 тонна CО2 чиқаради. Мамлакатда қуёш энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги “муваффақият сири” рағбатлантириш дастури орқали қисқа вақт ичида қуриб ишга туширилган лойиҳалар учун 20 йил амал қиладиган "яшил" тарифлар билан боғлиқ.  

Шу ўринда таққослаш учун Индонезия ва Ҳиндистон давлатлари бўйича ҳам тўхталиб ўтсак. Индонезияда ҳам қуёш энергиясидан самарали фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар олиб борилди. Хусусан, 2015 йилда мамлакатда ўша пайтдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди ва ишлаб чиқариш таннархи бир киловатт соат учун 25 центни ташкил этди. Бу жуда юқори таннарх эди. Кўплаб янги қуёш станциялари ишга туширилиб, соҳанинг ривожланиши натижасида 2022 йилга келиб, бир киловатт соат энергияни 6 центдан сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди.  

2012 йилда Ҳиндистонда қуёш панелларини уйларнинг томларига жойлаштиришни ўз ичига олган ва ушбу мақсадга ҳисса қўшадиган йирик лойиҳалар бўлмаган. 2022 йилда эса қўшимча 14 ГВт қувватга эга қуёш электр станциялари ишга туширилди. Истиқболда Ҳиндистон 2032 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқаришда қуёш энергиясининг улушини 23 фоиз (333,5 ГВт) га етказишни мақсад қилган.  

Бугунги кунда саноатда янги технологиялар ва материалларнинг кенг қўлланилиши туфайли уларнинг нархи арзонлашмоқда. Бу эса қуёш панеллари воситасида электр энергиясини ишлаб чиқариш харажатлари бир неча баробар камайишига олиб келаяпти. Ушбу мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, улар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини оширишга тараққиёт дастурларини қабул қилиши, маъмурий тўсиқларни камайтириши, қайта тикланадиган энергия манбалари учун шароит яратиши, шу жумладан, қазиб олинадиган ёқилғи орқали ишлаб чиқариладиган энергия учун ажратиладиган субсидияларни тўхтатиши, тармоққа уланишни осонлаштириши, маъмурий қоғобозликни камайтириши орқали эриша олди.  

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш энергиясидан фойдаланишда Вьетнам давлатининг “муваффақият сири” нимада?