Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан қуёш электр панелларидан унумли фойдаланишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Эндиликда ташкил этилаётган тарғибот тадбирларида тўқимачилик корхоналари билан бирга, вилоятда фаолият кўрсатаётган агрокластерлар ҳам қамраб олиняпти.

Учрашувларда муқобил электр энергия манбаларидан фойдаланишда ҳукуматимиз томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва корхона харажатларини тежашда яшил энергетиканинг аҳамияти аниқ таҳлилларда батафсил тушунтирилмоқда.

Ҳозир вилоятнинг Олот, Қоракўл ва Қоровулбозор туманларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан қуёш электр панелларини ўрнатиш ва фойдаланиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси масъулларининг олиб борган саъй- ҳаракатлари самарасида бугунги кунга қадар “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилиб, тасдиқланган 3865 та объектга жами 34,55 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, 2023-2024 йилларга белгиланган режа 82,04 фоизга бажарилган.

Бу галги тарғибот тадбирлари Бухоро шаҳрида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда бўлди. Асосан тўқимачилик корхоналари вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот жараёнидан узлуксиз электр энергия таъминотида қуёш электр панелларидан фойдаланиш энг самарали ечим эканлиги аниқ мисолларда тушунтириб берилди.

Ҳозир вилоятда мазкур йўналишда илк қадамни ташлаб улгурган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва тажрибалари намуна сифатида кўрсатилиб, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш ишлаб чиқариш харажатларини кескин иқтисод қилиши таъкидланди.

Божхона ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида Бухорода муқобил электр энергия манбаларидан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари сони яна 2 тага ортди.

Бухоро шаҳри бўйлаб ишлаб чиқариш объектларида қуёш электр панелларини ўрнатиш ва ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган сайёр учрашувлар натижасида хорижий давлатларга ўзбек миллий либосларини тикиб, экспорт қилувчи корхонага 10 кВ қувватдаги қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур панеллар корхонанинг электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаши кутилаётган бўлиб, ўрнатиш ишлари жорий ой якунига қадар ниҳоясига етади.

Шунингдек, вилоятнинг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Олот туманидаги АБМК (Аму Бухоро магистрал канали) масъуллари билан бўлиб ўтган мулоқотлар самарасида ҳозир корхонага 20 кВ қувватдаги муқобил электр энергия манбаларининг ўрнатилиши якунланган. Корхонада узлуксиз электр энергияга бўлган эҳтиёж жуда ҳам юқори бўлиб, қуёш электр панелларидан фойдаланиш натижасида гидротехника ускуналаридан тортиб, насос станцияси агрегатларининг доимий ишлаши таъминланди.

Зариф Комилов,

 ЎзА мухбири 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш электр панелларини ўрнатиш афзалликлари тушунтирилмоқда