Қўшработ туманининг ўзига хос табиати, шунга мос танти одамлари билан маълуму машҳур бўлган Қувкалла қишлоғидан чиққан жайдари, самимийлиги билан барчани бирдек ўзига жалб қила олган ва энг муҳими, тўғрисўзлиги, қатъияти билан яқинлар, дўстлари қалбида мангу муҳрланган Собир Ўнар хотирасига бағишланган адабий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, ёзувчи Собир Ўнар таваллудининг 60 йиллик тадбири ижодкор туғилиб ўсган бепоён адирлар бағрида, сой сувининг матонатла жўш урган шиддати уфуриб турган сўлим гўшада ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сенатор Фармон Тошев, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуқаюм Йўлдош ва адибнинг яқинлари, дўстлари, сафдошлари Собир Ўнарнинг ҳаёти ва ижоди, асарларидаги халқчиллик, ҳақгўйлик жиҳатларини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, унинг одамийлиги, яқинлар, дўстлар учун ҳар қандай вазиятда ҳам инсонийликни устун қўйиш фазилатлари эҳтиром, эҳтирос билан тилга олинди.

[gallery-17759]

– Бугун Собир Ўнар туғилиб ўсган заминда бўлиб, ундаги хислат ва фазилатларнинг боисини тушунгандайман, – деди педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев. – Ундаги жасорат сойда жўш уриб оқаётган сувдан, қадди-қоматига хос бўлмаган ўта самимийлик бу замин табиатининг гўзаллигидан ва жайдари соддалик эса қишлоқдошларининг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатидан эканлигига амин бўляпман. Бундай бетакрор табиат қўйнида вояга етган инсон бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. У ўз асарларига ҳам мана шундай гўзалликни мужассам этиб, ўқувчиларга ундан баҳра олиш имконини яратган ижодкор эди. У ўз асарларида шу юртни, қишлоғини, қишлоқдошларининг яхшисини ҳам, ёмонини ҳам рўй-рост гавдалантирди. Уни билиш учун фақат ва фақат китобларини ўқиш керак.

Тадбир доирасида ўқувчи- ёшлар ўртасида "Собир Ўнар асарлари билимдони" интеллектуал ўйини ўтказилди. Қизғин баҳслар давомида ғолибликни қўлга киритган, Собир Ўнар асарларини қунт билан ўқиган ўқувчиларга диплом ва ижодкор асарлари тўплами ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Адабий кеча давомида Собир Ўнарнинг "Танланган асарлар"и ва "Собир Ўнар замондошлари хотирасида" китоблари тақдимоти ўтказилди.

– Бугун тенгдош дўстлари билан ушбу тадбирда қатнашиб, Собир билан мана шу сой бўйида, адирларда ўтган дамларимизни ёдга олдик, – дейди ижодкорнинг дўсти Бойтемир Ғаниев. – У мактаб даврида ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам қишлоғимизнинг хушманзара жойларида ўтириб, олис-олисларга тикилганча ўйчан ўтирарди. Бугун ёшимиз улғайиб, унинг асарларини такрор ўқиганимизда ана шу дамларда унинг хаёлидан ўтказганларини англаб етаяпмиз. Ҳақиқатда ҳам у ўзгача ижодкор, қалби дарё инсон эди.    

Адабий кеча якунида меҳмонларга Қўшработ тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг эсдалик совғалари, китоблар топширилди. Тадбир якунида ижодкор ўқувчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида Собир Ўнар номидаги ҳикоялар танловини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Собир Ўнар таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир доирасида у ўқиган 70-мактабда адиб хотирасига ўрнатилган лавҳа очилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувкаллада адабиёт байрами