Ислоҳотлар самараси

Саноат шаҳри” сифатида танилган Қувасой улкан иқтисодий салоҳиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Саноат, қурилиш материаллари, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш шаҳар “драйвери”га айланмоқда. 

Давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсат асосидаги амалий ишлар натижасида сўнгги беш йилда шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробарга ошди. 

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва валюта тушумларини ошириш борасидаги салмоқли ишлар туфайли ўтган ўн ой мобайнида 27 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Бугунга келиб, экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан тўрт баробарга ошгани қувонарли ҳол, албатта. 

Жорий йилда экспорт географиясининг кенгайиши ҳисобига 55 миллион АҚШ долларилик ҳамда 60 дан ортиқ янги экспортёр корхона фаолият бошлаши натижасида 45 миллион долларлик қўшимча экспорт ҳажми яратилди. 

Шубҳасиз, мева етиштириш ва экспорт қилиш бўйича Қувасой вилоятимизда етакчи ҳудуд сифатида бой тажрибага эга. Айниқса, шаҳар фермер хўжаликларида етиштирилаётган шафтоли, гилос, олмага талаб ортиб бормоқда. 

Узоқ йиллар давомида эскича тизимда ишлаб келган қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар мева-сабзавот экспортини янги босқичга олиб чиқди. 2024 йилнинг ўн ойи мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланиб келаётган 20 яқин корхона томонидан 21,5 минг тонна мева-сабзавот чет давлатларга жўнатилиб, 15,1 миллион АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди. 

Жорий йилги мавсумда “Havvo optimus” масъулияти чекланган жамияти 6,6 миллион АҚШ долларилик, "Manzana" МЧЖ 2,7 миллион, “Uz-Segang” қўшма корхонаси 1,2 миллион долларлик мева экспортини амалга оширди. 

Мамлакатимизда мева-сабзавот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган тадбиркорларга қатор имтиёзлар, зарур шароитлар яратилиб, айрим маҳсулот турлари божхона тўловларидан озод қилинаётгани, замонавий иссиқхоналар қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётгани экспортёр корхоналарнинг янги лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилмоқда. 

“Marwin fruitline” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шерзод Курязов ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, умумий қиймати 176,5 миллиард сўм бўлган мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширишга қарор қилганида Қувасой шаҳар ҳокимлиги унинг ташаббусини қўллаб-қувватлади, унга “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Қувасой филиалидан 5 гектар майдон ажратиб берилди. 

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида экспорт географияси янада кенгайди. 

– Хитой, Германия, Туркия, Корея Республикаси каби давлатларга экспорт қилишни йўлга қўймоқдамиз. Шаҳримизда мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлашда сифатнинг яхшиланиши, қадоқлаш жараёнларида замонавий технологияларнинг қўлланилиши ҳисобига ҳамкор давлатларда гилос, анор, қовун, қуритилган мевалар, ёнғоқ ва узумга талаб ортиб бормоқда, – дейди “Marwin fruitline” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шерзод Курязов.

Қувасойда интенсив боғларни ташкил этишга ҳам муҳим аҳамият қаратилмоқда. Ушбу йўналишда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари, йирик корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳисобига сезиларли ютуқлар кўзга ташланяпти. Бу борадаги муваффақиятларни “Uz-Segang” қўшма корхонаси фаолияти мисолида кўришимиз мумкин. Корхона томонидан ташкил этилган 600 гектарлик интенсив боғда пишиб етилган мевалар шаҳарнинг экспорт салоҳиятини оширмоқда. Аҳамиятлиси, шаҳардаги мавжуд иссиқхоналарда қишин-ёзин етиштирилаётган маҳсулотлар ҳисобига экспортда узилиш кузатилмаяпти. 2260 гектар самарасиз боғлар ўрнида ҳамда 1550 гектар ўзлаштирилган қир ва адиролди ерларда ташкил этилган интенсив боғлар ҳосили ҳам шаҳар иқтисодий кўрсаткичига салмоқли ҳисса қўшди.

– Европа давлатлари, Хитой ва Туркия тажрибалари асосида саноатни аниқ йўналишга ихтисослаштириш ҳамда иш ўринларини кўпайтиришга эътибор қаратяпмиз, – дейди Қувасой шаҳар ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Салимжон Нишақулов. – 210 гектар майдонни ташкил этадиган “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Қувасой филиалида умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларилик 185 та лойиҳани амалга оширишдан кўзлаган мақсадимиз ҳам шаҳримизнинг экспорт салоҳиятини ва миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, валюта тушумларини кўпайтиришдир. 

Шу кунларда Қувасой шаҳрида яна бир йирик лойиҳа – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги 11 гектар майдонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига йирик логистика маркази барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Қиймати 35 миллион АҚШ долларилик ушбу лойиҳа ишга тушиши натижасида шаҳарнинг йиллик экспорт ҳажми 110 миллион долларга етиши кутилмоқда. 

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувасой–йирик экспортёр ҳудуд