Қува туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Ҳ.Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.
М.Сулаймонов,ЎзА