ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да қутқарувчилар иштирокида гуруҳли тактик машғулот ўтказилди.
Тадбир Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ёнғин-қутқарув қисм ҳамда отряд қутқарувчиларининг жисмоний, руҳий ва жанговар тайёргарликларини мустаҳкамлаш ҳамда мураккаб шароитларда ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ касбий тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилди. Машғулотда асосан оловли йўллар ва тўсиқларда тўғри ҳаракатланиш тартиб-қоидаларига эътибор қаратилди.
[gallery-22888]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА