Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғида 1 апрел –Халқаро қушлар куни муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги томонидан “Қушларни асрайлик” танлови ва “Энг яхши инновацион қуш уяси” лойиҳасининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда табиат ва қушлар оламига қизиқувчи вилоятнинг 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 100 дан зиёд ўқувчи-ёшлари, талабалар иштирок этди.

– Қушлар табиатнинг ажралмас бир қисми бўлиб, улар бизнинг дўстларимиздир, – деди Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Икромжон Тагаев. – Айниқса, қанотли дўстларимиз зарарли ҳашоротларга қирон келтириб,одамзодга, қишлоқ хўжалиги соҳасига катта фойда келтиради. Келинглар азиз болалар, биз бугун қанотли дўстларимизга ин ясаб берайлик. Сизлар ясаган бу қуш уялари уларга  мустаҳкам "бошпана" бўлади.

Танлов иштирокчиларига ёғоч, фанер, мих, бўёқ каби керакли ашёлар, иш қуроллари берилди.Тез орада майдонда иштирокчилар томонидан ясалган юзлаб қуш уялари "бўй" кўрсата бошлади. Танловда қуш уяларини ясашда иштирокчиларнинг инновацион ва креатив ғоялари асосида ишлаши  ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатилиб, баҳоланиб борилди.

Танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан  тақдирланди. Ўнлаб қуш уялари шу оннинг ўзида мутассаддилар томонидан истироҳат боғидаги дарахтларга ўрнатилди.

– Набирамни истироҳат боғига айлантиришга олиб келиб, бу ерда ажойиб тадбирнинг устидан чиқиб қолдим, – дейди гулистонлик меҳнат фаҳрийси И.Комилов. – Бундай тадбирлар ёш авлодни она табиатга, қушларга бўлган меҳрини оширишга хизмат қилади. Чунки табиатимизни асраб-авайлаш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчидир.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қушлар учун "бошпана" ясалди