Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантиришинститути ташаббуси билан “Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида янгича ёндашувлар” мавзусидаги II Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманнинг асосий мақсади шаҳарсозлик ва уй-жойкоммунал соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, илмий ёндашувлар ва инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардансамарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Таъкидланишича, ҳозирги кунда соҳада замонавий талабларга мос, юқори малакали кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
Президентимиз фармон ва қарорларига асосан, мутахассисларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилиб, уларнинг билим ва малака даражасини баҳолаш, амалиёт билан боғлиқ кўникмаларини такомиллаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Компетенцияни ривожлантириш институтида 2023 йилданбуён сейсмик хавфсизликнинг II, III ва IV тоифаларидаги биноларга оид лойиҳалаш, экспертиза, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда назорат жараёнларида фаолиятюритаётган мутахассисларни сертификатлаш амалиёти жорий этилган.
Институт доирасида шаҳарсозлик ҳужжатлариэкспертизаси, қурилишда техник ва муаллифлик назорати, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари, лойиҳа бош муҳандислари ва архитекторларучун замонавий малака талаблари белгиланди. Бу орқали соҳада шаффофлик ва рақобатбардошлик оширилиб, халқаро стандартларга мос иш юритиш тизимишакллантирилмоқда.
Ўтган йил давомида 7 минг 600 дан зиёд, 2025 йилнинг 9 ойида эса қарийб 5 минг 700 нафар мутахассис тегишли йўналишларда малака ошириш курсларини тамомлади. Барча жараёнлар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ваБилим ва малакаларни баҳолаш агентлиги платформалари билан интеграция қилинган бўлиб, малака синовлари ва сертификат олиш жараёнлари тўлиқрақамлаштирилган.
Институт томонидан масофавий таълим учун LearningManagement System (LMS) платформаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, sert.mc.uz қабул тизими Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг diplom.edu.uz базаси билан боғланиб, ўқувчиларнинг диплом маълумотларини автоматик текшириш имконияти яратилди.
Анжуманнинг иккинчи қисми шўъбалар кесимида давом этди. Ҳар бир йўналишда мутахассислар илмий-тадқиқот натижалари, амалий тажрибалар ва соҳадаги замонавий ечимлар бўйича фикр алмашди. Компетенцияни ривожлантириш институти 2026 йилда 6000 дан зиёд мутахассисни ўқитиш, сертификатлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва махсус магистратура йўналишини ташкил этишни режалаштирган.
Анжуман якунида иштирокчилар соҳада инновационёндашувларни кенг жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ва илмий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва тавсияларни илгари сурди.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА