Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Миллий тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети билан ҳамкорликда “Қурилиш илмида ва таълимида инновация, интеграция ва ҳамкорлик" мавзусида халқаро онлайн илмий анжуман ўтказилди.

Анжуманни ўтказишдан мақсад гидроэнергетика, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалигини иқлим ўзгариши шароитига мослаштириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ечимини аниқлаш бўйича халқаро ҳамкорликда илмий изланишларни ривожлантириш ва юқори малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Қурилиш материаллари, қурилишда хавфсизлик, қурилишда муҳандислик ва интеллектуал тизимлар, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид мавзуларда маърузалар тингланди.

Анжуманда АҚШ, Франция, Германия, Канада, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Жанубий Корея каби давлатлардан 300 дан ортиқ олим ва илмий изланувчи онлайн тарзда иштирок этди.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилишда инновация, интеграция ва ҳамкорлик