Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур масала бўйича экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов маъруза қилди:

– Қурилиш объектлари майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши ҳолатлари атмосфера ҳавосининг ёмонлашишига олиб келмоқда. Юртимиз атмосферасида чанг миқдори халқаро нормадан 10 баробар ортгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 3 йилда қурилиш ишлари 3 баробарга ошиб, 2023 йил якунига кўра, 35 минг 200 тани ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв. метрлик қурилиш майдонидан йилига 50 тонна чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилади.

Аммо қонунчиликда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари ва шаҳарсозлик қоидалари доирасида айнан қурилишда чангнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун аниқ жавобгарлик назарда тутилмаган. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда Давлат экологик назорати инспекцияси мазкур ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга масъул этиб белгиланмоқда. Ҳуқуқбузарлик қурилиш майдонларида визуал тарзда ва “аспиратор” ускунаси орқали ҳавонинг ифлосланиши, қурилиш учун белгиланган гигиеник нормативларга асосан аниқланади.

Лойиҳага кўра, қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан БҲМнинг 10 баробари миқдорида, жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, 50 баробар миқдорида жарима солиш назарда тутилмоқда.

Муҳокамаларда депутатлар бугунги экологик вазият нуқтаи назардан қонун лойиҳасининг долзарблигини қайд этиб, айрим аниқлаштирувчи саволлар ва лойиҳани такомиллаштирувчи таклифлар берди. Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ва атмосфера ифлосланиши: жавобгарлик БҲМнинг 10 ёки 50 бараваригача бўлиши мумкин