Муносабат

Дунё халқлари, хусусан, ўзбеклар учун ҳам ватан ичра ватан бўлган ўз уй-жойига эга бўлиш ҳаёти давомидаги энг катта мақсадлардан бири саналади. Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қартиб келинмоқда. Бу мақсадлар доирасида 2017-2023 йиллар давомида 400 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Халқимиз муаллифлигида қабул қилинган энг муҳим ҳужжатлар, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам бу борада алоҳида норма, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида эса алоҳида мақсадлар белгиланди. Жумладан, Бош қомусимизнинг 31-моддасида ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса, 47-моддасида давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши киритилди.

Шунингдек, ушбу моддада уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши белгиланди. Бу эса бугунги кунга қадар кўплаб ҳолатларда ҳудудларда айрим мансабдор шахслар томонидан давлат ва жамият эҳтиёжи учун дея аҳолининг уй-жойини бузиб кейинчалик уй-жой учун компенсация пулларини ўз вақтида тўламасдан фуқароларни сарсон қилиб келаётган ҳолатларнинг олди олинишига хизмат қилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиянинг 60-мақсадида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш белгиланган. Ушбу мақсад доирасида ҳудудларда 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш, “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 100 тага етказиб, қўшимча 200 мингта оилага мўлжалланган уйларни барпо этиш, республикада камида 140 минг оилага мўлжалланган ижтимоий уйларни барпо этиш назарда тутилган.

Албатта, аҳоли учун қурилаётган уй-жойлар сони ортиши билан бирга, фуқароларимизга унга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш, ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли кредитлар асосида, эҳтиёжмад оилалар учун эса субсидялар ажратиш орқали уй-жой сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш борасида ҳам муайян ишлар қилинмоқда.

Аммо, сўнгги вақтларда қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан таниш-билишчилик, коррупциявий йўллар ва ўзбошимчалик орқали қурилиб, фойдаланишга топширилган айрим сифатсиз кўп қаватли уй-жойлар аҳоли орасида норазилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, фуқароларда давлат бундай сифатсиз уй-жойлар қурилишини назорат қилмаяпти, ушбу соҳага масъуллар маълум бир танишларига уй-жой қуриши учун шароит яратиб бераяпти деган тушунчалар ҳам шаклланмоқда.

Ушбу ҳолатлар бугун бу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Сабаби, сўнгги йилларда дунёда талафотли зилзилалар сони ортиб, улар аҳоли ҳаёти ва мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларига жиддий таъсир кўрсатаётганлиги айни ҳақиқат.

Шу боис, мамлакатимиздаги мавжуд ва қурилаётган бино-иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш, зилзилани прогнозлаш, мониторинг қилиш ҳамда унга тайёргарлик кўришда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро алоқаларини кучайтиришга қаратилган “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор юқоридаги каби ҳолатларга замонавий ечим ва ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим дастуриламал ҳужжат бўлиб ҳизмат қилади.

Қарор билан 2024 йил 1 июндан бошлаб, МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, 1 июлдан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III– IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланмоқда. Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускуналаридан олинадиган маълумотларнинг ягона базаси юритилиб, уларнинг ҳолати мониторинг қилиб борилади.

Шунингдек, 1 июндан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III–IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади. Агар қурувчи томонидан қўйилган талаб лойҳида акс эттирилмаса шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасидан ўтказилмайди.

Албатта, қарор билан бу каби талабларнинг белгиланиши нафақат аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, қолаверса, қурилиш соҳасини тартибга солиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Аммо, бугун биз барчамиз бирлашиб, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назорати механизмларидан самарали фойдалансакгина кўзланган барча мақсадларга эришишимиз, юртимизда мустаҳкам бунёдкорлик лойиҳаларини амалга оширишимиз мумкин.

Музафара АБДИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш объектларида газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими йўлга қўйилади