“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Самарқанд вилоятидаги йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона – “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатди.

Корхона томонидан 2018-2022 йилларда хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 110 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Мазкур маблағларнинг 33 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлса, 81 миллион доллари “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан ажратилган кредит ҳисобланади.

[gallery-17924]

– Фаолиятимизни 2009 йилда бошлаганмиз,– дейди “Азия металл проф” МЧЖ раҳбари Одилжон Болтаев. – Қурилиш ишлари ва бошқа ташкилий масалалар билан бирмунча вақт ўтди. Сўнгги 5-6 йил корхонамизда ҳақиқий ривожланиш даври бўлди. Бугунги кунгача маҳаллий ва ташқи бозор талабидан келиб чиқиб метал қувурлар ишлаб чиқаришдан ташқари яна 3 та йирик лойиҳани ишга туширдик. Жумладан, 2021 йилдан йилига 120 минг тонна ўрамали металдан турли қалинликдаги рух ва полимер қопламали тунука ишлаб чиқарилмоқда. 2022 йилдан бошлаб корхона маҳсулотлари ассортиментига иссиқ ўрамали металл листлар ва қурилиш учун профиллар ҳам қўшилди. Йилига 390 минг тонна арматура қуйиш лойиҳамиз ишга туширилди. Айни пайтда бизнинг асосий хомашёмиз бўлган яримтайёр металл листларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бу лойиҳамиз амалга ошса, корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Бундан ташқари, бугунги кунда талаб катта бўлган маиший техника ускуналари ва автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун махсус металл листларни ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Келгуси истиқболли режаларимизда 2026 йилга бориб ойна ишлаб чиқариш жараёнини ҳам бошлаш белгиланган. Албатта, ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш сармоя билан боғлиқ. Ушбу корхонамизнинг фаолиятини йўлга қўйишда ҳам хорижий ҳамкорларимизнинг тўғридан-тўғри инвестициялари билан биргаликда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг молиявий кўмаги муҳим аҳамият касб этади. Биз дастлабки босқичларда ушбу банк билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, 20 миллион доллар миқдорида кредит олиб ишни бошлаган бўлсак, бугунги кунгача амалга оширилган барча лойиҳаларимизни ушбу банк кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида ишга туширяпмиз. Корхонамиз фаолияти ҳам йил сайин ривожланиб, кўрсаткичларимиз сезиларли даражада ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили корхона томонидан 3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 52,1 миллион долларлик қисми Польша, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаларига экспорт қилинди. Жорий йилнинг ўтган давридаги маҳсулот экспорт ҳажми 45 миллион долларга яқин бўлди. Амалга оширилаётган лойиҳаларимиз ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мисол тариқасида айтиб ўтиш жоизки, дастлаб фаолият бошлаган даврда 80 нафар ишчи меҳнат қилган бўлса, бугунги кунда ишчиларимиз 1400 нафардан ортиқ.

Пресс-тур иштирокчиларига Самарқанд вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан олиб борилаётган ишлар кўлами ҳақида тўлиқ маълумот бериш мақсадида матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан банк фаолияти, уларнинг молиявий кўмаги асосида ишлаётган саноат корхоналари тўғрисида маълумот берилди.

– Бугунги кунда филиалимиз 62 мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жасур Нуриллаев. – Шундан 59 мингги жисмоний шахс, 3 мингдан ортиғи юридик шахсдан иборат. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига жами кредит қўйилмалари 2,5 триллион сўмни ташкил этаётган бўлса, шундан саноатга йўналтирилган қисми 47,8 фоиз улушга эга. Сўнгги беш йилда қурилиш материаллари соҳасида кўплаб инновацион лойиҳалар амалга оширилиб, янги технологиялар фаол кириб келаётганлиги ҳам мазкур соҳа ривожини таъминламоқда. Хусусан, вилоятимизда ушбу тармоқда сўнгги 3 йилда 207 та янги корхона ташкил этилди, 50 дан зиёд лойиҳа маҳаллийлаштирилди. Уларнинг ўнга яқини банкимиз томонидан молиялаштирилди. Натижада импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди, валюта захираларини тежашга, экспортни ривожлантиришга эришилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда рақобатбардошлик ошмоқда