Хоразм вилоятидаги бир қанча савдо дўконларида “Кравзит” савдо бренди остида реализация қилинаётган “Гипсли қуруқ қоришма” маҳсулоти техник регламент ва стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Хоразм вилояти бўлими мутахассислари томонидан Урганч шаҳрида жойлашган қурилиш маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконда назорат хариди ўтказилди. Тадбир давомида “ЖҚ” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот синовдан ўтказиш учун “Муханнад синов сервис” МЧЖ лабораториясига топширилди.

Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасида маҳсулот бир қатор техник кўрсаткичлар бўйича стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди. Шу билан бирга, маҳсулот тамғаланишида ҳам қатор номувофиқликлар кузатилди.

Бу билан, маҳсулот ишлаб чиқаришда ва реализациясида “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси ҳамда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси талаблари бузилган.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан корхонага огоҳлантириш хати юборилди ҳамда сифатсиз маҳсулотни савдодан чиқариб олиш бўйича тақдимнома киритилди.

Х.Баянов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш маҳсулоти стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди