ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғофуржон Жамолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги Уйчи кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди. Бунда бунёдкорлик жараёнининг  белгиланган стандарт ва сифат талабларига қанчалик мувофиқлиги текширилди.  

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига қатъий топшириқлар берилди.  

[gallery-20399]

Худди шундай, ишчи гуруҳ Наманган шаҳрининг Ҳамроҳ кўчасидаги қурилиш объектини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳани “Sabr trade MSS” масъулияти чекланган жамияти амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида кўп қаватли турар жой биноси ва савдо комплекси барпо этиляпти. Шунингдек,  Амир Темур кўчасида “NEO CLASSIC” турар жой комплексидаги бунёдкорлик ишлари ҳам гуруҳ эътиборидан четда қолмади.  

Асосий мақсад қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашдан иборат бўлган ўрганиш ишлари давом этмоқда.  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ишлари сифати ўрганилмоқда