Сурхондарёдан йўлга чиққан сангардаклик 67 ёшли велосаёҳатчи Қурбонали Рўзиқулов айни кунларда Наманганда бўлиб турибди.
Халқ ораси “Қурбонали дарвеш” тахаллуси билан машҳур бўлган ушбу инсон узоқ йиллардан бери ўз велосипедида турли давлатларга саёҳат уюштириб келади. Ўтган давр мобайнида у Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия ва Марказий Осиё давлатларида бўлган.
– Оташнафас Бобораҳим Машраб юрти ҳар доим мени ўзига тортиб келган, - дейди велосайёҳ Қурбонали Рўзиқулов. – Наманган дунёга Машрабни, Маҳдуми Аъзамни, Мавлоно Лутфуллоҳни берган муқаддас замин. Ҳафта давомида мен ушбу шаҳарни қайтадан кашф этдим.