Ўзаро келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи билан ажрашган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Анвар Боймуродовга суд қарори билан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Алиментчи отанинг иши билан шуғулланган МИБ Қумқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари А.Боймуродов билан учрашиб, тушунтириш тарғибот ишларини олиб борган. Амалдаги қонунларимизга кўра, фарзанди вояга етгунча унинг моддий таъминоти ота зиммасида бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилгани тушунтирилган.

– Оилавий ажримлар сабаб никоҳ бекор қилиниб, ўзаро ришталар узилиши оқибатида ўртадаги норасида фарзандларнинг келгуси тақдири кўплаб саволлар остида қолиб кетади, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов. – Бундай пайтда фарзандлар ҳаёти қандай бўлади? Уларнинг моддий таъминотичи? Бу каби саволлар кўпчиликни қийнаши табиий, албатта. Мазкур масаланинг ечимини топиш учун давлат ижрочилари алиментчи оталарга ана шулар ҳақида ҳам атрофлича тушунча бериб, белгиланган алимент пулларини ўз вақтида ундириш чораларини кўрмоқда.

Қумқўрғонлик давлат ижрочиларининг маслаҳатларидан тўғри хулоса чиқарган ота ўз имкониятидан келиб чиқиб, фарзандининг вояга етгунча бўлган моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини бира тўла тўлаб берди. Ўзаро келишиб, 33 миллион 600 минг сўм нақд пулни тегишли тартибда собиқ турмуш ўртоғига топширди.

Шундан сўнг фарзандининг келажагига бефарқ бўлмаган А.Боймуродовнинг собиқ турмуш ўртоғи ариза билан мурожаат этиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қайтариб олди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ 22 минг 719 та ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, уларнинг 1 минг 166 таси тугатилган. Айни пайтда 21 минг 553 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қумқўрғонлик ота алимент пулларини олдиндан тўлаб берди