Бозорга қулупнай чиқибди. Баҳорнинг илк неъматларидан бири — қулупнай пишибди. Кўриб кўзинг қувонади. Етказганига шукур, дейман оҳиста. Аммо, ҳар баҳор, ҳар қулупнай пишиғида атоқли адиб Ўткир Ҳошимовнинг «Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида тасвирланган воқеалар кўз ўнгимдан ўтади.  Қалбим титрайди, кўзимда ёш қалқийди...

 1945 йилнинг баҳори.  Умри холанинг ўғли — сил  билан хасталанган Шонеъматга сут керак. Бир коса қулупнайни бир коса сутга алмаштириш илинжида Умри хола ўз ўғлининг томорқасидан қулупнай ўғирлашга мажбур. Оиласи корига яраб турган биргина сигири ўғирлаб кетилган, оғир бетоб бўлиб тўшакка михланиб ётган укасидан ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамайди, бу ҳам етмагандек, болаларининг сўнгги ризқи – ҳовли четидаги бир ҳовуч қулупнайга ҳам ўғри оралаган… Етишмовчилик ва виждон азоби Шоикромни қалтис қарор қабул қилишга мажбур қилади. Аммо бу қарор унга  қимматга тушади… Бир коса қулупнай термоқчи бўлган Умри холанинг умрига  ўғли томорқага ташлаган электр сими зомин бўлади. 

 Бу кўҳна дунё кўплаб қирғинбарот урушларнинг гувоҳи бўлди. Иккинчи жаҳон уруши тарихга инсоният тақдирига катта таъсир ўтказган энг қирғинбарот уруш сифатида битилган. Унда ўша даврда мавжуд бўлган 73 давлатдан 62 таси (ер аҳолисининг 80 фоизи) иштирок этган. Жанговар ҳаракатлар 40 давлат ҳудудида олиб борилган. Қуролли кучларга 110 миллион киши жалб этилган. Уруш қурбонларининг умумий сони 60—65 миллионни ташкил этган. Шундан 27 миллион киши жанг майдонларида ҳалок бўлган. 

 Бу уруш халқимиз бошига оғир азоб-уқубат ва талафотлар, беҳисоб қурбонлар келтирди. Уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллион аҳоли яшаган бўлса, шундан 1 миллион 500 мингдан зиёди фронтга сафарбар этилган. Уларнинг ҳар учтасидан бири ҳалок бўлди, 60 мингдан ортиқ ҳамюртимиз ногирон бўлиб қайтди. Урушда қатнашган 120 мингдан ортиқ Ўзбекистон фарзанди жанговар орден ва медалларга сазовор бўлган. 

 Уруш йилларида Ўзбекистон фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди. Юртимиздаги саноат корхоналари ҳарбий соҳага мослаштирилди, барча имкониятлар фронт учун, ғалаба учун сафарбар этилди. Ўлкамизга эвакуация қилинган юздан зиёд завод ва фабрикаларни ишга туширишда ишчи ва муҳандислар билан бирга аёллар ва кексалар, ўспиринлар мардлик ва матонат билан меҳнат қилган.

 Уруш даврида халқимиз томонидан фронтга 2 мингдан зиёд самолёт, кўплаб қурол-яроғ, юзлаб ҳарбий-санитария поездлари, дала ошхоналари, палаткалар, жуда катта миқдордаги озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилган.

 1941-1945 йилларда мамлакатимиз собиқ Иттифоқ миқёсидаги улкан госпиталга айланди. Бу ерда минг-минглаб жангчилар даволаниб, уруш ва меҳнат фронтларига қайтган.

 Ўзбекистон уруш туфайли уй-жойи, ота-онаси ва қариндошларидан ажралган, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 миллион кишини ўз яқинларидек кутиб олди. Уларнинг 200 минг нафари болалар эди. Юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олди. Охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди. Бунинг ёрқин мисоли — 14 нафар болани ўз бағрига олган тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласидир. 

 Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти фахрийларига  кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар уларнинг ёшига ёш қўшмоқда. Ҳар йили  9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Президентимизнинг махсус фармон ва қарорлари асосида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига пул мукофотлари топширилиб, уларги моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликлари таъмирлаб, ободонлаштирилади.  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кеча эълон қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги дориломон кунларимизга муносиб ҳисса қўшган нуронийларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Президентимиз фармонига мувофиқ байрам арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти ва совғалар топширилмоқда.  

 Фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотирасини ёд этиш, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш,   бугунги дориломон кунлар, фаровон ҳаёт учун шукрона келтириш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Ахир бизга замондош бўлган ер куррасининг  миллионлаб аҳолиси очликдан, қашшоқликдан азият чекаётгани ҳам бор гап. БМТнинг Озиқ-овқат ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, сайёрамизнинг ҳар еттинчи вакили тўйиб овқат емайди. Ҳисоб-китобларга кўра ҳар 3,6 сонияда бир инсон айнан очлик туфайли вафот этмоқда. Эритреяда 6 миллион аҳолининг 80 фоизи қишлоқ хўжалигида жон куйдирса-да, бу соҳа ЯИМнинг 10 фоизини ҳам бермайди. Эритреяликларнинг 70 фоизидан ортиғи қашшоқлик гирдобида яшайди ва очлик бу ҳудудда мустаҳкам ўрнашиб олган муаммодир. Замбияликларнинг 82 фоизи қашшоқликда кун кечираётгани ҳисоблаб чиқилган ва бу ҳолат табиийки, очликнинг кучайишига замин яратган. Марказий Африка Республикаси фақат халқаро ташкилотлар кўмагига таяниб яшайди. Ҳар 1000 чақалоқдан 105 нафари нобуд бўлади. Аҳолининг мутлақ кўпчилиги очликдан қийналади. Марказий Африкадаги яна бир давлат — Чадда ичимлик суви ва оддий егуликлар етишмаслиги натижасида аҳолининг ўртача ёши 45 ёшни ташкил этади.  

 Юртимизда халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароитлар яратилмоқда. Улар халқаро ташкилотлар рейтингларида ҳам ўз аксини топмоқда. БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2022 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботига кўра 146 мамлакат жой олган янгиланган рейтингда Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади. Жорий йилги рейтингда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Фуқароларимизнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 1990 йилдаги 67 ёшдан 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган.   

  Яратганга беадад шукур. Бугун бир коса қулупнай учун бир она қурбон бўлган кунлар тушга айланган. Бир коса қулупнай учун ўз онасининг қотилига айланган ўғиллар эртакка айланган.

 Қулупнай пишди......   

Гулшод Азимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулупнай