Қудуқлар қайта таъмирланиб, ишга туширилмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланмоқда.
Бухоро вилоятидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” конининг 35-сонли қудуқда қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг қудуқ қайти иш бошлади. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.
Маълумот учун: “Кулбешкак” газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.
Зариф Комилов,
ЎзА