Қрим кўприги одатдаги тартибда ишламоқда
Ҳаракатларда чеклов йўқ, кўприк одатий тартибда ишламоқда, дея маълум қилди Қрим раҳбарининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Олег Крючков, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлари “Новофедоровкадаги аэродромда юз берган портлашдан кейин туристлар Қримни оммавий равишда тарк этмоқда, натижада кўприк олдида катта тиқин ҳосил бўлган” қабилидаги маълумотларни тарқата бошлаган эди.
"Ёлғон хабарларнинг бир қисми. Қрим кўприги одатий режимда ишламоқда. Чекловлар йўқ. Фақат расмий манбаларга ишониш сўралади", - деб ёзди Крючков ўзининг ижтимоий тармоқдаги каналида.
РФ мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, сешанба куни аэродромда қурол-яроғлар портлаган, авиация техникаларига зиён етмаган, воқеа сабаблари аниқланмоқда. Жабр кўрганлар сони тўққиз кишига етган, бир киши ҳалок бўлган.