Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан олинган маълумотларга қараганда айни пайтга келиб вояга етган дунё аҳолисининг 750 миллионлик қисми "саводсиз" ҳисобланади. Мактаб ёшидаги 250 миллион бола савод чиқармаган, 124 миллион бола эса мактаб нима эканини билмайди.
Жаҳондаги аксарият мамлакатларда ҳукм сураётган тўхтовсиз урушлар ва бу мамлакатларнинг ички ишларига ғарблик “ёрдамчилар”нинг аралашуви сабаб мактаб ва бошқа таълим муассасаларининг фаолияти тўхтаган. Бу ўз-ўзидан саводсизликнинг ортишига шароит яратмоқда. Саводсизлик нафақат нотинч мамлакатларда, балки ривожланаётган давлатларда истиқомат қилаётган ёшлар орасида ҳам учраб турибди.
"Шахсий мулоҳаза" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан бугунги кунда фожиага айланиб бораётган ижтимоий саводсизликнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t1RcvUfy5as" title="Qozoqboy Yoʻldoshev: “Inson oʻzligini yoʻqotmasligi kerak!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА