Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети Қозоғистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланиб, 2020 йилда QS глобал рейтингида 165-ўринни эгаллади. Университет таркибида жами 16 та факультет фаолият юритади.

Жорий йил 23 февралдан Тошкент давлат шарқшунослик университети томонидан Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети шарқшунослик факультети талабалари учун онлайн тарзда ўзбек тили дарслари йўлга қўйилади. Ушбу дарслар ТДШУ ва ҚозМУ ўртасида 2017 йилда имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.

 – Ўзбек тили фани дастури ўзбек тили ва адабиёти, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан танишиш истагида бўлган тингловчилар учун мўлжалланган бўлиб, бир семестр давомида 70 соат ҳажмда ўтилиши белгиланган, – дейди курс тузувчиси Юлдуз Тўрахўжаева. – Дарслар ўқув материаллари лексик, грамматик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўзбек тилида мулоқот олиб боришга кенг имконият яратади. Лингвистик ва маданий маълумотларнинг асосий манбаи жанр жиҳатидан фарқли турли мураккабликдаги матнлардан тузилган, улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий ҳаётини акс эттиради.

– Мазкур ҳамкорлик лойиҳасининг икки муҳим жиҳати бор, – дейди ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева. – Биринчиси, муштарак тарихимиз, халқларимизни бирлаштирган ёзма адабий меросимизни ўрганишга қизиқиш бўлса, иккинчиси Марказий Осиё мамлакатларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, тарихий, илмий-маданий алоқаларни кенгайтиришдир. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистоннинг нуфузли университетида ўзбек тилининг ўқитилиши биз учун фахр, шу билан бирга халқаро рейтинг тизимларига қараб интилишимиз ва тажриба орттиришимиз учун муҳим.

– Факультетимиз Қозоғистондаги энг йирик шарқшунослик маркази ҳисобланиб, шарқ тиллари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун флагман бўлиб келган, – дейди ҚозМУ шарқшунослик факультети декани Ихтияр Палторе. – Албатта, бой тарихга эга шарқшунослик университетларидан бири Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорлик янги йўналишларни ривожлантириш, қозоқ – ўзбек шарқшунослиги интеграциясига хизмат қилади. ҚозМУда ўзбек тилини ўқитиш бўйича илк бор амалга оширилаётган мазкур қўшма лойиҳа бунинг яна бир тасдиғидир.

Аввал хабар берилганидек, 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамай, ТДШУ Қозоғистон олий таълим ва илмий муассасалари билан яқин ҳамкорлик қилиб келди (https://uza.uz/ru/posts/krepnut-svyazi-s-akademicheskim-soobschestvom-bratskogo-kazaxstana_191355). Жорий йил 20 январь куни ТДШУ ва ҚозМУ шарқшунослик факультети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда иккала университет ўртасида 2021 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган масалалар муҳокама этилди. Кўрилган масалалардан бири айнан онлайн тарзда ўзбек тили дарсларини жорий этиш эди. 

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоқ миллий университетида ўзбек тили дарслари йўлга қўйилмоқда