Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан AI-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди.

Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К.га нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди