Қозоғистон ТИВ изоҳ билан чиқди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги айрим оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган хабарлар юзасидан изоҳ берди.
Изоҳда Мангистау вилояти ва мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида тинч намойишлар бўлиб ўтгани, аммо кейинчалик зўравонлик ва кескинлик келтириб чиқариш мақсадида вазиятдан террорчи, экстремист ва жиноий гуруҳлар фойдаланиб қолгани таъкидланади. Олмаота ва мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги ходисалар Қозоғистон хорижда яхши тайёргарликдан ўтган ва террор гуруҳлари томонидан мувофиқлаштириб турилган қуролли тажовузга дуч келди, дейилади баёнотда. Шу сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал гуруҳлар томонида туриб «қайноқ нуқталар»даги жанговар харакатларда тажриба ортирган шахслар ҳам бор.
Айни дам Қозоғистон хуқуқ-тартибот идоралари ва Қуролли кучлари айрим ОАВда таъкидланганидек, «тинч норозилик намойишчилари»га қарши эмас, балки террорчиларга қарши курашмоқда.
Юзага келган вазият туфайли Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)га мурожжат қилди. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ташкилот Қозоғистонга 2 500 га яқин тинчликни сақловчи кучлар вакилларини юборди. Уларнинг вазифаси стратегик объектларни қўриқлаш ва Қозоғистон хуқуқ-тартибот идораларига кўмак беришдан иборат.
Таъкидлаш жоиз, террор гуруҳларига қарши, асосан, Қозоғистон Қуролли кучлари ва хуқуқ-тартибот идоралари жанговар ҳаракат олиб бормоқда.
ОДКБ тинчликни сақловчи кучлари республикада вақтинча бўлади. Вазият барқарорлашгандан сўнг Қозоғистон томонининг илк мурожжатидан кейиноқ, дарҳол мамлакатдан чиқиб кетади. Тинч намойиш иштирокчилари таъқиб қилинмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим, дея қўшимча қилинган баёнотда.
Юзага келган вазият сабабларини ўрганиш мақсадидла хуқуқ-тартибот идораларига тегишли топшириқ берилди. Натижалар халқаро ҳамжамиятга тақдим қилинади.
Қайд этиш керак, Қозоғистон халқи Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатга тинч ҳаётни қайтариш борасидаги қарорлари ва ҳатти-ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда.
Қозоғистон демократия ва Конституцияни радикаллар ва террорчилардан ҳимоя қилишга азм-у қарор қилган!
Минг афсуски, тўқнашувлар натижасида тинч аҳоли ҳамда ҳарбий хизматчи ва хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасидан қурбонлар берилди.
Шу муносабат билан 2022 йилнинг 10 январь куни мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинган, дейилади Қозоғистон ТИВ изоҳида.