Қозоғистон президенти Европа кенгаши раҳбари билан суҳбатлашди
Қасим-Жомарт Тоқаев Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан республикадаги вазиятни муҳокама қилди.
Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, суҳбат “самарали” кечган.
"Биз мисли кўрилмаган босқинчиликка, давлатчилигимизга тажовуз ҳаракатига дуч келдик. Конституциявий тузум ва қонунийликни тиклаш бўйича шошилинч чоралар кўрдик. Биз тинч намойишчиларга қарши ҳеч қачон қуролли куч ишлатмаганмиз ва ишлатмаймиз. Қозоғистон ўз кучини мустаҳкамлайверади. Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик ҳам самарали давом этади.”, - деб ёзди Тоқаев ижтимоий тармоқ орқали.