Қозоғистон Президенти билан учрашув
Нур-Султон шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга йўллаган мактубини топширди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон - Қозоғистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи муҳокама қилинди.

Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича шаклланаётган имкониятлар, шунингдек, янги истиқболли бозорларга биргаликда кириш бўйича режалар юзасидан фикр алмашилди.
Музокарада томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати