Қозоғистон Парламенти Мажлиси етакчиси Самарқандда
Мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов 27 октябрь куни Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов ва вилоят ҳокимлиги масъуллари кутиб олди. Ерлан Кошанов Самарқанд билан танишувни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Меҳмонга мазкур мажмуа ва Ҳазрати Хизр масжиди ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, делегация Амир Темур мақбарасида бўлиб, Соҳибқирон ва темурийлар даври тарихи билан яқиндан танишди. Регистон майдони ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
[gallery-14240]
Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Мирзо Улуғбек музей-мажмуасида бўлиб, юртимиз тарихи, илм-фани, маданиятига оид муҳим манбаларга гувоҳ бўлди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари