Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди.
Учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларнинг йилдан-йилга мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, комбинатнинг қўшни давлат корхоналари билан манфаатли ҳамкорлиги бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Маълумот учун: “Glencore International AG” компанияси ОКМК билан тузилган шартнома бўйича Қозоғистоннинг “Казцинк” корхонасига қўрғошин таркибли материаллари етказиб беради.
2022 йилда ушбу корхонага 25 минг тонна қўрғошин таркибли материаллар етказиб берилган. 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, “Казцинк” корхонасига 3 минг тонна қўрғошин таркибли материаллар юборилган. Йил охирига қадар эса 60 минг тонна ушбу маҳсулот етказиб берилиши кўзда тутилган.
ОКМК ахборот хизмати,
ЎзА