Қотилликда гумон қилинган аёл қўлга олинди
Андижон шаҳри Ўзбекистон маҳалласи Зафар кўчасидаги хонадонлардан бирида вақтинча яшаб келаётган фуқаро О.О. саккиз ёшли ўғли ва беш ёшли қизи уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари давомида 2022 йилнинг 19 июнь куни аёл болалари билан вақтинча яшаб келаётган хонадоннинг ертўласидан қидирилаётган болаларнинг ўлдирилган жасадлари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97- моддасига асосан, жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноятни содир этишда жиноят содир этилган хонадон эгаси, лекин ҳозирда Избоскан тумани Майгир қишлоғида яшаб келаётган, 1995 йилда туғилган Ж.О. исмли аёл гумонланиб, қўлга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА