Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган шамоллашга қарши “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ иш бўйича суд 11 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
Жиноят иши юзасидан:1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори;1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган ва бошқаларга жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари айблов эълон қилинган.
Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улар Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/5PUWfwT7uSI" title="Қотил “Dok-1 Maks” дори воситаси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Шаҳноза Тоштемирова
Искандар Исматов.
ЎзА