Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлардан унумли фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. 

Вилоят бўйича 1,7 минг гектар дала четларидаги ва 61 гектар канал-коллектор атрофларидаги ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган. Хусусан, бу борада Паркент туманида ҳам тизимли саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Жами экин экиладиган дала четларида 30,0 гектар, канал коллектор-дренаж атрофларида 3,50 гектар майдонларга 34 минг 100 туп кўчатларни экиш режалаштирилган. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими ходимлари бу жараёнларни сифатли ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. 

– Жойларда мевали кўчатлар экиш ишлари “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида ташкил этилган, – дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармасининг Паркент туманидаги фитосанитар давлат инспектори Нуриддин Насриддинов. – Сабаби, экспортёр тадбиркорларга етиштирилган меваларни маҳаллий аҳоли боғидан йиғиб олиш, кооперация ишларини ташкил этишга қулайлик яратиш мақсад қилинган. Бу жараёнда танланган мевали ниҳол кўчатларининг яхши ҳосил бериши, касалликка чидамлилиги ҳам назоратга олинади. 

Ҳозирда 5 нафар инспекторлар ҳудудларга бириктирилган бўлиб, март ойида дарахтларга шакл бериш ишларига эътибор қаратган. Жумладан, олма, нок, беҳи дарахтларига “сийрак-ярусли” усулда шафтоли дарахтига эса “косасимон” усулда шакл бериш ишлари бажарилмоқда. 

Инспекторларнинг айтишича, дарахтларга шакл беришнинг ҳам ўз муддатлари мавжуд. Уруғли дарахтларга куз ва баҳор фаслида шакл бериш ишлари олиб борилади. Бунда, албатта, ҳаво ҳароратига ҳам эътибор қаратиш керак. Февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида, дарахтлар уйғонмасидан аввал шакл бериш энг мақбул муддат ҳисобланади. Шакл бериш учун қулай бўлган ҳаво ҳарорати +5° даражадан юқори бўлиши керак. 

Шунингдек, Пискент туманидаги Охунбобоев  номли ҳудуд фермер хўжаликларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Улар дала четидаги  бўш ерлардан самарали фойдаланиш  учун  турли экин ва кўчатлар экиш чораларини кўрмоқда. Мазкур ҳудудда 1 минг 600 гектар ер майдони  қишлоқ хўжалиги экинлари учун ажратилган бўлиб, 24 та фермер хўжалиги  пахта ва  ғалла етиштириш  билан,  20 дан зиёд  фермер сабзавотчилик ва боғдорчилик билан шуғулланмоқда.

Улар ҳар йили кузда  дала четларига 2 минг тупдан зиёд  мевали ва манзарали  кўчатлар экиб,  парвариш қилади. Пискентлик фермерлар бу йил эрта баҳордан  3 минг тупдан зиёд  тут ва терак ҳамда мевали кўчатлар экишни  бошлади. Ариқ-зовурларни  тозалаш, бетонлаш, ерларни текислаш, кузда экилган дарахт кўчатларининг  атрофини юмшатиш, техникаларни созлаш ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда мавжуд ҳайдов тракторлари,  культиватор ва сеялкалардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган. Айниқса, ундан тежамкорлик билан фойдаланиш учун  томчилатиб суғориш ва ер майдонларини  лазерлик текислаш  технологияси жорий этилмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2024 йилда фермерлар томонидан 300-400 метр узунликдаги ариқларда бетонлаштириш ишлари олиб борилган бўлса, бу йилда 500-600 метрда ариқлар бетонлаштирилади. Умуман олганда, Тошкент вилоятида қилинаётган бу каби баҳорий юмушлар туфайли фойдаланилмаётган имкониятлар ишга туширилади. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшимча имкониятлар ишга туширилади