Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида атоқли қозоқ ёзувчиси, драматург, таржимон ва жамоат арбоби Раҳматилла Райимқулов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан "Қўш элнинг лочин сиймоси" номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб конференция муносабати билан ташкил этилган китоблар кўргазмаси билан танишдилар. Анжуман доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қозоғистон Фанлар академияси вакиллари қабул қилинди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Қозоғистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, ёзувчи Малик Ўтарбаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Турон академияси академиги Қалдибек Сейданов, Қозоғистон Республикаси давлат арбоби, ёзувчи ва публицист Совутбек Абдураҳманов ва бошқалар икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари кейинги йилларда янада ривожланиб, янги босқичга кирганини таъкидлади.  

Маълумки, Раҳматилла Райимқулов 1913 йилда ҳозирги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Қораманас қишлоғида туғилган.  

1929 йилда Тошкентда тўрт синфли қозоқ мактабида таълим олиб, кейин педагогика техникумига ўқишга киради. 1933 йилда ўқишни тугаллаб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Олға" газетасида муҳаррир сифатида ҳам ишлайди. 1935-1936 йилларда Тошкентдаги педагогика олийгоҳида ўқийди. Унинг кейинги фаолияти Қозоғистон нашрлари билан боғланади. 1941-1946 йиллар давомида Иккинчи жаҳон урушида иштирок этади.  

Раҳматилла Райимқулов Қозоғистоннинг ноширлик, ёзувчилик билан боғлиқ бир қатор тузилмаларида меҳнат қилди. Қатор асарлари билан ўқувчилар меҳрини қозонди. Унинг турли йилларда "Ваъда" (1958), "Яшил тўсиқ" (1960), "Туя минган одам" (1962), "Ўлим билан юзма-юз" (1963), "Таёқчали одам"(1964), "Сурма" (1964), "Бурилишлар" (1967), "Кўзгу - қиз" (1970) ,"Пўлат парчалари" (1975), "Қора йўрға" (1993) насрий тўпламлари нашр этилган.  

Ижодкор моҳир таржимон сифатида ҳам муносиб мерос қолдирган.Тожик, ўзбек, уйғур ва латиш адабиёти намуналарини қозоқ тилига ўгириб, нашр эттирган. Садриддин Айнийнинг "Бухоро" трилогиясининг иккита китоби, Мирмуҳсиннинг "Умид" романини, уйғур ёзувчиси Юсупбек Мухлисовнинг "Муҳаббат" новелласини , украин ёзувчиси Олег Гончарнинг ҳикоялари ва романларини қозоқ тилига таржима қилган.  

Тадбирда Раҳматулла Райимқулов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ўтказилган "Қўш элнинг лочин сиймоси" номли халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.  

Айни пайтда Раҳматилла Райимқуловнинг "Бўз капалак" , "Раҳматилла Райимқулов. Ибратли умр" китобининг тақдимоти ўтказилди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўш элнинг лочин сиймоси