Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 5-умумтаълим мактаби “Жарқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Айни пайтда ушбу илм масканида 300 нафарга яқин ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда. Гарчанд олис ва чекка ҳудудда жойлашган бўлса-да, ушбу таълим муассасасида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши ва иқтидорларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Мактабда ташкил этилган “Ёш физиклар” тўгараги аъзоларининг бир-биридан ажойиб ихтироларини кўриб, бунга ўзингиз амин бўласиз.  

– Тўгарагимиз 20 нафарга яқин техникага қизиқувчи ўқувчиларни қамраб олган, – дейди тўгарак раҳбари, физика фани ўқитувчиси Нилуфар Худойбердиева. – Машғулотларимиз қизиқарли тажрибалар ва ҳаётий мисоллар уйғунлигида олиб борилади. Бунда ўқувчиларга физикавий ҳодисалар ва қонуниятларни содда усулларда тушунтиришга ҳаракат қиламан. Айни пайтда тўгарак аъзоларининг ҳар бири 2-3 тадан кичик лойиҳалар, ихтиролар муаллифи.  

Улар орасида Амирхон Ҳошимовнинг мобил ўйинларини масофадан бошқарадиган мосламаси, Ҳаётжон Рафиевнинг қўлбола шарбат чиқаргичи, Севдиёр Самадовнинг “Ақлли уй” лойиҳаси, Азизбек Ҳамроқуловнинг “Қувноқ робот”и, Шохжаҳон Ашуровнинг “Ақлли иссиқхона” макетини алоҳида эътироф этиш жоиз.  

– Ўқувчиларимизнинг қизиқишлари, интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратамиз, – дейди мактаб директори Зебинисо Сайфуллаева. –Айни шу мақсадда мактаб миқёсида “Ихтиролар танлови”ни ўтказиш анъанага айланган. Ушбу танлов орқали ҳар йили ўнлаб ихтирочи, ижодкор ўқувчилар кашф этилади. Бундан ташқари, Бухоро давлат университетининг Физика факультети билан ҳам яқин ҳамкорлик асосида физикага қизиқувчи ўқувчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни йўлга қўйганмиз. 7-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган “Очиқ физика олимпиадаси” ана шу ҳамкорликнинг самарали натижасидир.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоровулбозорлик ёш ихтирочилар