Қорли тоғлар манзараси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тоғларда қиш фасли ўзига хос гўзал ва мафтункордир. Бутун борлиқ қор билан қопланиб, атроф сеҳрли кўринишга эга бўлади. Қорли чўққилар ўз қудрати ва улуғворлиги билан кўзни қамаштиради. Қишда тоғларда ҳукм сурадиган тинчлик ва осойишталик айниқса, шаҳарнинг шовқин-суронидан чарчаган кишилар учун хуш ёқади.
[gallery-21150]
Тоғ чўққисига чиқиш ва қорли ландшафтнинг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлишдан кўра гўзалроқ нарса йўқ. Бундай қорли тоғлар бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб қилади, улар бу ерга қишнинг улуғвор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва табиат қучоғида ўзини эркин ва хотиржам ҳис қилиш учун келади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА