Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик натижасида минглаб янги ишчи ўринлари яратилди, ишлаб чиқаришнинг турли йўналишлари очилди. Маълумки, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманлари мамлакат вилоятларига бириктирилган. Жумладан, Бўзатов туманига иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Фарғона вилояти ҳамкорлик қилмоқда. Аммо муносабатлар ижтимоий соҳалар, маданият, спорт, туризм йўналишларини ҳам қамраб олди. Мана уч йилдирки, қорақалпоқ меҳнат фахрийлари ва болалари ёзги таътил чоғи Фарғона вилояти сиҳатгоҳ ва болалар оромгоҳларида дам оладилар. Шу кунларда эса Фарғона туманининг “Тонг” болалар оромгоҳи 50 нафар қорақалпоғистонлик ўқувчини қабул қилган.

– Мен Бўзатов туманиданман. Фарғона жуда гўзал ва салқин экан. Лагерда кўплаб дўстлар орттирдим. Бу ер менга жуда ёқди, – дейди Зарина Раҳимбердиева.

– Ўтган йили ёзда синфдошларим Фарғонага келиб дам олиб кетишганди. Уларнинг таассуротларини эшитиб, бу йил мен ҳам келдим. Фарғона, “Тонг” лагери зўр экан. Барча ташкилотчиларга катта раҳмат, – дейди Гулжамол Қўшбергенова.

“Тонг” вилоятнинг энг сўлим Чимён қишлоғида жойлашган. Бир марталик қабул чоғи 200 нафар бола дам олади. Бу ерда улар учун барча шароит муҳайё. Турли тўгараклар, спорт майдончалари, интеллектуал сабоқ хоналари, кутубхона, бассейн мавжуд.

– Фарғонадаги оромгоҳлар ўтган йили ҳам қорақалпоқ болаларини бағрига олган эди. Дастурга кўра, қорақалпоқ куй ва қўшиқлари, рақслари намойиш этиладиган алоҳида кун бор. Улар аҳил, иноқ ва бахтли эканидан мамнунмиз, – дейди Ёшлар агентлиги Бўзатов тумани бўлими масъул ходими Адилбой Зоиров.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқлари аҳил ва иноқ ҳаёт кечирмоқдалар. “Куч – бирликда” деган шиор шундай тадбирларда ёшларнинг ҳаётига ҳам сингиб боради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PFzd8N_QnO4" title="Qoraqalpoq bolalari Farg`onada dam olishmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоқ болалари Фарғонада дам олишмоқда (+видео)