Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини қорақалпоғистонликлар катта ҳаяжон ҳамда қизиқиш билан тинглади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, шу жумладан, экология ва сув масалалари юзасидан билдирилган фикрлари ҳар бир юртдошимизнинг қалбига ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

Халилла ЕШИМБЕТОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси:

– Юртбошимиз ўз нутқини ўтган йилги Мурожаатномада белгиланган ислоҳотларнинг якуний сарҳисоби, халқ розилиги йўлидаги қилинган ишлар билан бошлаб, келгуси 2023 йилда амалга ошириладиган устувор режалар билан таништирди. Жумладан,  “Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз. Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди десам, ҳар томонлама тўғри бўлади. Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда “тараққиёт фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади” деб таъкидлади.

Якунига етаётган йилда дунёда давом этаётган пандемия, айрим давлатлар орасидаги урушлар натижасида юзага келаётган иқтисодий инқирозлар, қўшни Афғонистонда кечаётган воқеалар пайтида мамлакат иқтисодиётини барқарор ўстириш, аҳоли тинчлик, осойишталигини сақлаш қандай мураккаб бўлганлигини англаш қийин эмас. Шунга қарамасдан Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларининг бирига айлангани ҳам рост. Йил давомида мамлакатимизда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотлари саммитлари ўтказилиши бунинг исботидир. Шундай бўлишига қарамасдан давлатлараро ўзаро ишончнинг камайиб, айрим можароларнинг ортиши давлатлар ривожига хавф солиб турибди. Бу хавф афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.

Президентимиз халққа мурожаат қилар экан “Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тез изга тушди” деди.

Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида меҳри, чексиз ғамхўрликлари туфайли июль воқеалари кенгайиб кетишининг олди олинди. Давлатимиз раҳбари кетма-кет икки кун Нукусда фаоллар, депутатлар билан учрашиб, фавқулодда вазият жорий қилди, аҳоли тинчлиги таъминланди.  

2016 йилда Президентимизнинг “Маданиятни Мўйноқдан бошлаймиз” – деган чақириғи ҳозир амалда намоён бўлиб турибди. Мўйноқ тубдан янгидан қурилди. А-380 самолёти қатнови йўлга қўйилган. Оролнинг қуриган майдонида 1,5 миллион гектардан зиёд яшил макон пайдо бўлди.  

Янгидан Тахиатош, Бўзатов туманлари ташкил этилди. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти туманларга ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилди ва бунинг самарасини халқимиз ҳис қилмоқда.  

Президентнинг махсус фармон ва қарорлари билан ҳар бир туманда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари тасдиқланди. Айниқса, Нукус шаҳрида амалга оширилган ободонлаштириш ишларидан халқимизнинг розилиги уларнинг юзларида акс этиб турибди.

Мурожаатномада Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Президентимизнинг “Биз учун Қорақалпоғистон ютуғи – Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши бу−  бутун Ўзбекистон ташвиши”,  деган гаплари ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.  

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!” деган сўзлари бутун Қорақалпоқ халқи қатори мени ҳам тўлқинлантириб юборди.

Мурожаатномада баён этилган ҳар бир йўналиш бўйича “инсон қадри”, “халқни рози қилиш” тамойили асосида юксак марралар белгилаб берилган. Ушбу марраларни амалга оширишда тинчлик осойишталикни таъминлаш, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш ҳар бир депутатнинг бурчи ҳисобланади.

Ахмед Реймов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор:

– Мурожаатда аждодларимизнинг асрий орзулари, бугунги жамиятнинг хоҳиш-истаги, наинки, ҳар бир инсоннинг матонат ва интилишлари ўз тажассумини топган. Унда жамиятимиз ва давлатимиз тараққиёти талаб қилаётган барча муҳим нуқталар тўлиғича тизимли қамраб олинган, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Мурожаат матнида жамиятимизнинг бугунги қиёфаси бор бўй-басти билан ўз аксини топган.

Мурожаатномада илгари сурилган ислоҳотлар халқ турмуш тарзини тубдан янгилашга, иқтисодни юксалтиришга, олий таълимнинг сифат параметрларини оширишга, илм-фан ва таълим тизимларини модернизациялашга, халқаро ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш каби устувор вазифаларни амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Президентимиз томонидан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериш ташаббусининг билдирилиши, бугунги мураккаб даврдаги тараққий этаётган Ўзбекистон манфаатларига тўла мос келади. Чунки, ҳар бир инсон ўзи яшаётган жамиятда бахтли бўлишга ҳақлидир. Бу борада бугун Президентимиз жуда ҳам ҳақ гапни айтдилар: “Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиги жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз”.

Ҳар қандай жамиятни қудратли, миллатни эса улуғ қилувчи куч бу – таълим ва маънавий тарбиядир. Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар, жумладан, олий таълим соҳасидаги сон кўрсаткичларидан сифат натижаларига эришиш муҳимлиги ҳақидаги “… сифат керак энди бизга” деган фикрлари таълим тизимидаги энг муҳим нуқталардир. Мактаб, коллеж, техникум ва олий таълимнинг жамият манфаатларига мос тизимли ташкил қилиниши, ундаги таълим сифатининг таъминланиши мазкур ташаббуснинг марказида туради. Ўқитувчилар мақомини, уларнинг обрўси ва шаънини ҳимоя қилиш масаласини конституцияда белгилаб қўйилиши, ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда Европа касбий таълим стандартларининг жорий қилиниши, касб-ҳунар таълими қамров даражасининг кенгайтирилиши, келгуси йилда олий таълим учун имтиёзли таълим кредитларига ресурсларнинг 2 баробарга оширилиши яқин келажак жамиятимизнинг муҳим масалаларидир.

Ислоҳотлар билимли ва салоҳиятли, жаҳон стандартларига мос кадрларни тайёрлаш, институт ва университетларнинг имкониятларини ҳар томонлама оширишга қаратилмоқда. Ҳар қандай таълим инсон ва жамият манфаатига йўналтирилган бўлиши зарур. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Давлатимиз сиёсатининг марказида инсон, инсон, инсон манфаатлари” туради.

Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган ташаббуслар бизнинг жамоамизга ҳам янгидан-янги вазифалар юклайди. Мазкур вазифалар асосида ҳар битта жамоа ўзига хос масъулият юкини белгилайди. Мурожаатда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида барча олий ўқув юртлари қаторида Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам салмоқли ишларни амалга оширади.

ЎзА мухбири Довуд Абибуллаев ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон ютуғи – Ўзбекистоннинг ютуғи