Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи 50 фоизга камайтирилади;

Қорақалпоғистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;

Қорақалпоғистонда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ 12 баравардан 6 бараваргача камайтирилади;

Қорақалпоғистонда нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) консуллик йиғими, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича давлат божидан озод қилинади;  

Қорақалпоғистонда тадбиркорларни янада қўллаш орқали инвестиция ва ишбилармонлик муҳити яхшиланади.

Бу янгиликлар Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун асосида жорий этилаётгани қайд этилди.  

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Шу билан бирга, инвестиция жалб қилиш имкониятини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурати юзага келган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, Солиқ кодексига Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи 2028 йил 1 январга қадар 50 фоизга камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.  

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси бир фоиз миқдорида белгиланмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ эса шаҳарлар ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган шахслар учун 12 бараварга, туманлар даражасида 6 бараварга камайтирилмоқда ҳамда йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланмоқда.

“Давлат божи тўғрисида"ги қонунга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) консуллик йиғимини ҳамда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган давлат божини тўлашдан 2027 йил 1 октябрга қадар озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.  

Сенаторлар маъқуллаган мазкур қонун Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга, нодавлат таълим ташкилотларида таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон: тадбиркорлар учун солиқ ва бож тўлови бўйича имтиёзлар берилмоқда