Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалига оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. 300 ўриндан иборат филиалда 150 нафарга яқин малакали шифокор, 400 нафарга яқин ўрта тиббиёт ходимлари беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва шифокорларни зарур тор соҳа мутахассислигига қайта тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, терапевт мутахассисликлари бўйича клиник ординатура ўқув дастури очилган. Даволаш муассасаси жорий йилдан бошлаб Давлат тиббий суғуртаси механизми бўйича молиялаштиришга ўтган.

Сўнгги йилларда филиалнинг моддий-техник базаси етарли даражада мустаҳкамланган. Жумладан, филиал янги ангиография, AIK, MSKT, Xolter, рақамли рентген, FGDS, лапораскоп, UTT, гемодиализ ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Беморларга сифатли шошилинч тиббий ёрдам ва кам инвазив, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун етарли шароитлар яратилди. 

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

***

Нукус туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш, транспорт коммуникацияларини яхшилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Дарсан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли Тўватай қишлоғига олиб борувчи ички йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 700 метрлик йўлда таъмирлаш, ШПС қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишлар қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаракати, болаларнинг мактабга бориши ва бошқа ҳаётий эҳтиёжлари учун қулайлик яратади.

***

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан 2024-2025 ўқув йилида 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган асосий фан олимпиадасининг якуний босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг устозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида чет элга саёҳатга бориш имконияти яратилган эди.

Шу муносабат билан ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозлари Қирғизистон Республикасига 4 кунлик таълим саёҳатига йўл олди. Хусусан, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан биринчи ўринни эгаллаган Нукус шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Динара Ортиқова, қозоқ тили фанидан Қўнғирот тумани 21-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Оқмаржон Зинаддинова, география фанидан Чимбой тумани 20-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ақилбек Қалжанбаевлар устозлари билан биргаликда саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритди.

***

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Беруний туманининг “Тинчлик” овул фуқаролар йиғинидаги 16-21 ёш оралиғидаги қизлар жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Бундан ташқари, ушбу овул фуқаролар йиғинининг 22-26 ёш оралиғидаги йигитлар жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллаб, яна бир ғалабани қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган танлов ва спорт мусобақаларида туман ёшлари мамлакатимиз миқёсида 3 та медалга эга бўлди.

***

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.

Маълум бўлишича, Нукусдаги Ободонлаштириш бошқармаси ходимаси Г.А фуқаро А.О.нинг ишончига кириб, уни ўзи ишлаётган жойга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 10 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда