Қораўзакда ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йил бошидан буён тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида 14 дан 30 ёшгача бўлган 11 минг 301 нафар ёш тўғрисида маълумотлар шакллантирилди. Шундан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва бандлиги таъминланмаган 520 нафар йигит-қиз “Ёшлар дафтари”га киритилди ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида тегишли ёрдам кўрсатилди.
[gallery-9509]
Сентябрь ва октябрь ойларида хатловдан ўтказилган кам таъминланган оила фарзандлари ва бандлиги таъминланмаган 818 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритиш учун тавсия этилди.
Куни кеча “Ёшлар дафтарига” киритилган 260 нафар йигит-қизга ўзини ўзи бандлигини таъминлаши, мустақил фаолият бошлаши учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари субсидия асосида топширилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА