Қораўзак ёшлари ғолиб бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жамоавий улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Бўзатов, Кегайли, Нукус туманларидан жами 14 та жамоа иштирок этди.
Мусобақа якунида Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими жамоаси биринчи, Қораўзак тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси иккинчи, Қораўзак туманлараро қўриқлаш бўлими жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
[gallery-5047]
Ғолиб ва совриндорларга ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими жамоаси Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақаси ғолиблари ҳам аниқланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА