Қоракўллик ёшлар ишончни оқлади
Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби битирувчиларининг барчаси талабалик бахтига мушарраф бўлди.
Мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўқитувчилар меҳнатининг самараси ўлароқ, жорий йилда мактабни тугатган битирувчиларнинг барчаси талабалик бахтига муяссар бўлди.
Эътиборли жиҳати бу йил кетма-кет бешинчи маротаба 100 фоизлик натижа қайд этилмоқда.
Маълумот учун, жорий йил ушбу мактабни тамомлаган 69 нафар битирувчиларнинг 39 нафари (57 фоизи) давлат гранти асосида, 30 нафари эса шартнома асосида талабаликка қабул қилинди.
Зариф Комилов,
ЎзА