Китоб —инсонни маънавий камолот сари етакловчи восита. Шу боис юртимизда китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, китоб – инсон тафаккури ва дунёқарашининг юксалишига беминнат хизмат кўрсатувчи ноёб манбадир.

Юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга кўмаклашиш O'zLiDePнинг дастурий мақсад-вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис партия фаоллари ва депутатлари биринчи навбатда аҳолининг, хусусан ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларнинг китобхонликка қизиқишини кучайтиришга эътибор қаратиб келмоқда.

Ёшларни кенг тафаккурли, билимли ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш долзарб вазифалардан бири эканлигини чуқур англаган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Комилжон Рўзиев ташаббуси ҳамда O'zLiDeP Бухоро  вилоят ва Қоракўл тумани Кенгашлари сайъ-ҳаракати билан жорий йилнинг май ойида 45-“Сайёт” сайлов округидаги 13 та умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида “Пойкент билимдонлари” ёш китобхон танлови эълон қилинган эди.

Тумандаги 5-умумтаълим мактабида ушбу танловнинг  якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда тегишли низомга асосан ўқувчи-ёшлар рўйхат бўйича уларга тавсия этилган адабиётларни қунт билан ўқиб- ўрганганликларини, асарлардаги қаҳрамонлар ўй-кечинмаларини мустақил равишда мушоҳада эта олишларини, ижобий ва салбий персонажлар бўйича етарли билимга эга эканликларини амалда кўрсата олди.

Танлов ғолибларини тақдирлашга бағишлаб ўтказилган тадбир аввалида ўқувчи-ёшлар томонидан мутолаа этилган бадиий асарлар асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди, таниқли шоирларнинг шеърларидан намуналар ўқилди. Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг талабчан ҳакамлар ҳайъати қарори эълон қилинди. Танловда мутлақ ғолибликни  43-мактаб ўқувчиси Шаҳло Ҳайдарова қўлга киритди. Фахрли 1- ўрин Дилсўз Бўстонова, Рушана Жумақулова, Фарангиз Қодироваларга, 2- ўрин  Нигора Бахтиёрова, Дилдора Ўктамбоева, Интизор Аскароваларга, 3- ўрин эса Рухшона Якубова, Малика Наимова, Меҳрангиз Норқуловаларга насиб этди.

Фаол иштирокчи ўқувчи-ёшлар ҳам ташкилотчиларнинг бадиий китоблар жамланмасидан иборат эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларига сазовор бўлди. Танловни ташкил этиш ва ўтказишда муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ педагог-ўқитувчилар ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

Танловда сўз олганлар бундай ибратли тадбирлар ёш китобхонлар сафини кенгайтиришда, улар саводхонлигини оширишда, ёшларни юксак маънавий-маърифий руҳда тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлашди. Ёш авлодни китоб мутолааси билан шуғулланиб, китобхонлик маданиятини юксалтиришга, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, илм-маърифатли бўлишга чорлади.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўллик илғор китобхонлар аниқланди